Norma.uz

Ходимни вақтинча ишга оламиз

 

Ходим давлат корхонасида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди.

1. Ходимнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили (МКнинг 233-моддаси) давридаги жойи бўш ҳисобланадими?

2. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходим ўрнига янги ходимни қабул қилиш мумкинми?

М.Ембергенов.

 

1

Йўқ, ҳисобланмайди.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходимнинг лавозими бўш ҳисобланмайди, сабаби ушбу таътил ва боласи 2 ва 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун таътиллар даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади (МКнинг 233-моддаси, 234-моддаси 5-қисми).

Ушбу кафолат ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги билан мустаҳкамланади, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МКнинг 237-моддаси 1-қисми).

 

2

Ҳа, ходим йўқлиги даврида янги ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкин. Бироқ иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг ­105-моддаси 3-қисми).

Шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган барча ходимларга татбиқ этилади. Бинобарин, Меҳнат кодекси, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар барча иш берувчилар (юридик ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар, Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ходимларни ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорлар) учун, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади (МКнинг 1-моддаси 3-қисми).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 2697 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-10-07 11:56:49, Гость_Т.Шарифов:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика