Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Зарарни тўлаш ҳуқуқи

 

Ходим корхонада меҳнат жароҳати олди. Бу корхонада атиги 3 ойлик меҳнат стажига эга. Иш вақтида шикастланганда бир йўла тўланадиган нафақа қандай ҳисоблаб чиқарилади: ўртача ойлик иш ҳақини 12 ойга кўпайтириш йўли биланми ёки 3 ойгами (корхонада ҳақиқатда ишлаган вақтига)?

А.С.,

юрист.

 

– Ходим соғлиғига етказилган зарар билан боғлиқ ҳолда тўланадиган бир йўла бериладиган нафақа миқдори Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига (ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарорига 1-илова) мувофиқ белгиланади.

Нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи ўртасидаги битим бўйича аниқланади. Бироқ унинг миқдори жабрланувчининг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 194-моддаси; Қоидаларнинг 25-банди 2-хатбошиси).

Бир йиллик иш ҳақи миқдори Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақини 12 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Бунда жабрланувчи зарар етказилган вақтда 12 ойдан кам ишлаган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳақиқатда ишлаган умумий иш ҳақини ишлаган ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади (Қоидаларнинг 15-банди 1-хатбошиси).

Шу тариқа, Қоидаларда ходим ушбу корхонада бир йилдан кам ишлаган ҳолда ҳам зарар тўланиши зарурати белгиланган. Бунда уларда бир йўла тўланадиган нафақанинг энг кам миқдори – жабрланувчининг бир йиллик иш ҳақини камайтириш назарда тутилмаган.

Бинобарин, 3 ойлик стажга эга бўлган жабрланган ходим учун бир йўла тўланадиган нафақа ўртача ойлик иш ҳақини 12 га кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

 

Масалан, ходимга 3 ой давомида ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб меҳнат жароҳати олгунча 500 минг сўм маош ҳисобланган. Бошқа тўловлар бўлмаганда бир йўла тўланадиган нафақанинг энг кам миқдори 6 млн сўмни (12 х 500) ташкил этади.

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1759 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика