Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 17 / Солиқ солиш

Аъзолик бадаллари ҳисобидан тўловлар: солиқ солиш жиҳатлари

 

«СБХ» газетасининг 3.05.2012 йилдаги 19-сони «Шу соннинг мавзуси» рукнида «Касаба уюшмасидан олинган даромадга солиқ солинмайди» мақоласи чоп этилган эди. Унда қўшимча ҳақ, моддий ёрдам, мукофот сингари касаба уюшмаси қўмитасидан тўланадиган тўловларга ЖШДС, ЯИТ, шунингдек суғурта бадаллари солинмаслиги ҳақида сўз юритилган эди. Тушунтиришларда қайд этилишича, касаба уюшмаси бюджети, хусусан, аъзолик бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра касаба уюшмаси қўмитаси томонидан аъзолик бадаллари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва шу сабабли унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Шу тариқа, касаба уюшмаси фаоллари – аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланган мукофот ёки моддий ёрдам олувчилар учун на ЖШДС бўйича, на мажбурий суғурта бадаллари бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бунда мукофотланувчи шахслар ўзларининг ишлаб чиқариш ишидан озод этилмаслиги, балки касаба уюшмаси органининг штатдаги ходимлари ҳисобланмасдан касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишлашлари керак...

Корхона касаба уюшмаси қўмитаси ходимларига (улар ҳақ олмасдан жамоат иши билан шуғулланадилар) қўшимча ҳақ тўланади. Агар қўшимча ҳақлар касаба уюшмаси сайлаб қўйиладиган органларининг ўз ишидан озод қилинмаган, касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишлаётган аъзоларига касаба уюшмаси органига келиб тушадиган аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва уларга ЖШДС солинмайди. Мазкур қўшимча ҳақларга ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳам солинмайди.

Бугунги кунга келиб юқори турувчи касаба уюшмаси ташкилотлари раҳбарлари Солиқ кодексининг 171-моддасига таяниб, ишидан озод қилинмаган касаба уюшмаси қўмиталари ходимларидан қўшимча ҳақни солиқ солишга киритишни талаб этмоқдалар.

Балки ҳозир талаблар ўзгаргандир, шу сабабли жисмоний шахслар – асосий мажбуриятларидан озод қилинмаган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари касаба уюшмаси органларидан олган даромадларга солиқ солиниши билан боғлиқ тушунтиришни яна беришингизни сўраймиз.

Р.Г.

 

– Айни пайтда касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишлаётган шахсларга аъзолик бадаллари ҳисобидан тўловларга солиқ солиш 2012 йилда бўлган тартибдагидек амалга оширилади. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми ­2-банди талаблари ўзгармади.

Касаба уюшмаси аъзоларига аъзолик бадаллари ҳисобидан тўловлар, шу жумладан бериладиган моддий ёрдам, башарти улар корхонада ўзларининг асосий меҳнат вазифаларидан озод этилмай ва касаба уюшмаси органининг штатдаги ходимлари ҳисобланмасдан касаба уюшмаси қўмиталарида ихтиёрий асосда ишласалар, уларни олувчиларнинг даромади сифатида қаралмайди. Мазкур тўловларга (қўшимча ҳақлар, моддий ёрдам, мукофотлар ва б.) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Агар тўловлар касаба уюшмаси органининг штатдаги ходимларига тўланса, Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 2-бандини қўллаб бўлмайди, чунки бу ҳолда ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажаради ва бунинг учун тегишли ҳақ олади. Олинган даромадлар солиқ солиш мақсадида Солиқ кодекси (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, мулкий, моддий наф тарзидаги, бошқа даромадлар) бўйича таснифланиши ҳамда таснифланишига қараб белгиланган тартибда уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солиниши керак.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари
«Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»)
электрон маълумотнома тизими асосида тайёрладилар.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика