Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 13 / 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Давлат органларига мурожаат қилиш энди янада қулай

 

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Uzmobile миллий оператори абонентларига интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек, давлат органларининг сайтларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

 

Пойтахтимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган брифингда мазкур қулайлик тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жорий йил аҳоли турмуш тарзи қулай бўлишига хизмат қиладиган 50 дан зиёд давлат хизматлари интерактив шаклга ўтказилиши белгиланган. Тадбиркорлар учун экспорт-импортга рухсат берувчи жараёнлар электронлаштирилади. Интернетга уланиш сифати ва тезлигини янада яхшилаш, давлат идоралари хизматчилари ва аҳолининг компьютер саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Республика Президентининг виртуал қабулхонаси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, жамоатчилик томонидан кўтарилаётган масала ва мурожаатларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлиллар асосида ҳал этилишини таъминлаб, «электрон ҳукумат» тизимини янги босқичга кўтарди. Ўтган давр мобайнида 600 мингга яқин мурожаат келиб тушгани порталга бўлган ишончнинг тобора ортиб бораётганидан далолат бермоқда.

308 турдаги интерактив хизмат жорий қилинган Ягона интерактив давлат хизматлари портали давлат идораларига мурожаат қилишнинг оммабоп ресурсига айланди. 2 минг 400 дан зиёд давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, уларнинг тизимидаги муассасаларга мурожаат қилиш имконини бераётган мазкур электрон ресурс орқали давлат идораларига мурожаат қилганлар бир миллиондан ошди.

Бепул интернет коммунал хизматлар (e-kommunal.uz), очиқ маълумотлар (data.gov.uz), меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш (regulation.gov.uz) порталларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, давлат идоралари интерактив хизматларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1764 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика