Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 08 / Солиқ солиш

Ўтган йилги имтиёз-ку...

 

Ташкилотимиз кичик бизнес субъекти ҳисобланади ва ЯСТ тўлайди. 2016 йил март ойида ўзимизда ишлаб чиқарилган товарни ички бозорда валютага сотдик ва ЯСТ бўйича имтиёзни қўлладик (Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармонига мувофиқ). 2016 йил март ойида сотилган маҳсулотнинг бир қисмини 2017 йил январда қайтармоқчи бўлишди.

Агар валютага сотилган товар қайтарилса, ЯСТ бўйича қўлланган имтиёзни нима қилиш керак? Товарни қандай нархда қайтариб олиш мумкин?

Ш.Дониёров,

МЧЖ бош бухгалтери.

– Солиқ солинадиган базага тузатиш тўғри расмийлаштирилган бўлса, экспорт улушига қараб ЯСТ бўйича имтиёз қайта ҳисобланмаслиги керак.

Маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Бунда кўрсатилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди).

Қонун ҳужжатлари билан товарлар юклаб жўнатилгандан кейин бир йил давомида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати давомида тўлиқ ёки қисман қайтарилган ҳолда солиқ тўловчининг ялпи тушумига тузатиш киритишга йўл қўйилади.

Ялпи тушумга тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузатиш киритилади. Бунда товар (иш, хизмат) етказиб берувчиси қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда ялпи тушумга тузатиш киритади (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Товарларни реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 357-моддаси).

Шу тариқа, сизнинг ҳолатда 2017 йилдаги тушумга тузатиш киритилади, бу 2016 йилдаги экспорт тушуми улушига таъсир кўрсатмайди. Бинобарин, экспорт контракти бўйича сотилган товарлар қайтарилганда ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш керак эмас.

Товар илгари сотилган қийматда қайтариб берилади. Агар шартнома шартларида товарни ўз вақтида қайтармаганлик, сифатсиз товар етказиб берганлик ва ҳ.к. учун шартнома тарафларига нисбатан жарима чоралари назарда тутилган бўлса, кўрсатилган суммалар бошқа операцион даромадлар (9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар») ёки харажатлар ­(9430-«Бошқа операцион харажатлар») ҳисобварақларида акс эттирилиши керак.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1745 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика