Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 08 / Божхона

ТИФ иштирокчилари очиқ мулоқотга киришишди

 

Бизнес учун товарларнинг божхона назоратида бўлиш вақтини қисқартириш, уларнинг божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, текширувчи органлар томонидан йўл қўйиладиган турли тўсиқ ва маъмуриятбозликларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБК ва Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан товарларни ҳаво йўллари орқали олиб ўтаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда шулар ҳақида сўз борди.

 

 

Тадбирни очар экан, «Тошкент-Аэро» ИБК бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Мирсолиҳ Миробидов республикамиз Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.

Тадбирда Тошкент авиация транспорт прокурори Икром Наримов мазкур Дастур иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга хизмат қилишини қайд этди.

Бундан ташқари очиқ мулоқотда Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон) билан тадбиркорларга божхона соҳасида яратилган қулайлик ва енгилликлар ҳамда божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда келтирилган рақамларга кўра, ТИФ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга 2016 йилда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан божхона тўловлари бўйича 4,8 трлн сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзлар берилган. Қолаверса, Фармонга биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, товарларни «Экспорт» божхона режимига расмийлаштиришда товарларнинг божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда амалга оширганлик учун 1 нафар божхона ходимининг 1 соатлик иш вақти учун ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида ундириладиган божхона йиғими икки бараварга камайтирилди. Масалан, ўтган 2016 йилда «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан ТИФ иштирокчиларидан 75,3 млн сўм миқдорида шундай йиғимлар ундирилган бўлса, жорий йилда мазкур рақам тенг ярмига қисқаради ва тежалган маблағ тадбиркорнинг ўз ихтиёрида қолади.

 

 

Тадбиркорлар эндиликда шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни божхона постига қоғоз кўринишида олиб келишларига ҳожат қолмади. Масалан, 2017 йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра 16 та экспорт шартномалари ва 1 та қўшимча битим Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган.

Тадбирда Фармон ижроси доирасида жорий йилнинг 1 февралидан ишга туширилган, экспорт ва импорт юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун зарур бўлган 20 турдан ортиқ рухсатнома ҳужжатларини турли идоралардан Интернет ёрдамида, онлайн режимида олиш имконини берувчи «Ягона ойна» идоралараро ахборот тизими ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам тадбиркорларга батафсил маълумот берилди. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада кенгайтиришда тадбиркорларга тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳамда уларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш, бу борада тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари қизғин муҳокама қилинди. «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида бошқармаларда «Фуқаролар қабулхоналари» ташкил этилганлиги, 2017 йил бошидан буён комплексда 14 нафар жисмоний ҳамда юридик шахслар вакиллари қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

Очиқ мулоқот қатнашчилари божхона соҳасидаги қулайликлар ҳамда божхона имтиёзларидан унумли фойдаланиб келаётган ТИФ иштирокчиларидан бири – «Dentafill Plyus» корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1713 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика