Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Божхона

Сергаклик – касб тақозоси

 

Истиқлол йилларида замонавий инфратузилмага эга божхона хизмати юртимизнинг иқтисодий суверенитетини таъминловчи қудратли давлат идораларидан бирига айланди. Бугун божхоначиларимиз ташқи савдо айланмасини тартибга солиш орқали республикамиз иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси республикамиз ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, вилоят ҳудудида товар ва транспорт воситаларининг самарали божхона назоратини амалга ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Бу ўринда халқаро мақомга эга бўлган «Олот» чегара божхона комплекси ва «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона постларининг фаолияти алоҳида аҳамиятлидир.

Мазкур божхона постларида авто ва темир йўллар орқали нафақат республикамизга кириб келадиган асосий товар ва транспорт воситалари, шунингдек Хитой, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг транзит юклари божхона назоратидан ўтказилади. Масалан, 2016 йил давомида «Олот» чегара божхона комплекси орқали республикамизга кирган ва чиққан 53 мингдан ортиқ юк автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилган. Бу ўрта ҳисобда кунига 100–150 та автотранспорт воситаси чегара божхона постидан ўтди дегани. Демак, иш тартиби божхона назорати жараёнларига кетадиган вақтни янада қисқартириш, божхона расмийлаштируви тартиб-таомилларини максимал даражада соддалаштиришни тақозо этди. Соҳада жорий этилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари эса бугун ўз самарасини бермоқда. Жумладан, мазкур комплекс катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи замонавий мобил текширув мажмуаси билан таъминланган. Бу мажмуа юк автотранспорт воситаларини ортилган юкларни туширмасдан туриб, бир неча сония ичида божхона кўригидан ўтказишга имкон берди.

Бундан ташқари, автомобиль давлат рақамларини махсус видеокамералар ёрдамида автоматик рўйхатга олиш тизими ишга туширилган бўлиб, бу давлат рақамларининг ҳаққонийлигини, хавф гуруҳига мансублигини ва қидирувдалигини текшириш, хорижий юк ташувчиларнинг мамлакат ички ҳудудида кўрсатилган йўналиш бўйича белгиланган муддатда ҳаракатланганини ўрганиш имконини бермоқда.

Вилоятда божхона чегаралари орқали ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёҳвандлик моддалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш борасида доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

2016 йил давомида бошқарма ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 1 200 дан ортиқ божхона қоидабузарлиги аниқланган бўлиб, натижада 7,4 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

 

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1774 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика