Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Божхона

Оширганлик учун ҳақ тўлаш зарур

 

Қозоғистондан «Мерседес» автомашинасининг фойдаланишда бўлган ўриндиқлари комплектини олиб келмоқчиман. Қандай қилиб ҳаммасини қонуний қилиш мумкинлигини, божхонада расмийлаштириш қанчага тушишини айтиб берсангиз.

А.Маматов.

 

– Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон) мувофиқ, қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этади.

Товарлар ва транспорт воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона тўловлари ундирилади (Божхона кодексининг 289-моддаси).

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан импорт божи ставкалари тасдиқланган.

Ўзбекистонга четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғининг белгиланган ставкалари Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) ­13-2-иловада келтирилган.

Товарларни импорт қилишда ҚҚСни солиқ солинадиган базанинг 20%лик ставкасида тўлаш зарур (Солиқ кодексининг 206-моддаси; ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-банди).

Товарларни божхонада расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаси олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%ига тенг, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори).

Ушбу ҳужжатларга биноан ТИФ ТНнинг 9401 20 000 9 коди билан таснифланадиган ушбу товарни (моторли транспорт воситаларида ишлатиладиган турдаги ўриндиқлар, бошқалар) олиб киришда қуйидагиларни тўлашга тўғри келади:

 импорт божи – божхона қийматининг 30%и, бироқ камида 1,2 АҚШ доллари;

 ҚҚС – 20%;

 божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими – божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас.

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади.

Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилади (Божхона кодексининг 300-моддаси).

Божхона кодексининг 363-моддасига мувофиқ, товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат, шу жумладан, электрон шаклда, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилади.

 

Маълумот учун! Жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, ортиқ қисмига нисбатан божхона тўловлари тўланади (Божхона кодексининг 163-моддаси).

 

Олиб кирилаётган товарларни «Эркин муомалага чиқариш» режимида божхонада расмийлаштиришда тўланадиган божхона тўловлари суммаларини якуний ҳисоб-китоб қилиш учун амалдаги божхона қонунчилигига мувофиқ барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этган ҳолда божхона постига мурожаат қилиш зарур.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган.

ЎзР ДБҚ Божхона тарифларини тартибга солиш ва
тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармасининг
мутахассислари томонидан тайёрланди.

Прочитано: 1705 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика