Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Депутатлар Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар

 

15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

 

Мажлисда тегишли вазирликлар ҳамда идораларнинг раҳбарлари, соҳа экспертлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев маъруза қилди.

Ҳисобот даврида мамлакат ЯИМнинг ўсиши 7,8 фоизни ташкил этиб, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 6,7 фоизга ошди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ҳамда коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмини 11,8 фоизга, пудрат-қурилиш ишлари ҳажмини 17,5 фоизга ошириш имконини берди.

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш орқали эришилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланиб, улар мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилди. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун 4,4 трлн сўм, шунингдек, 111,0 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлиб, мазкур дастурни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий парламент назорати йўлга қўйилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмоновнинг қўшимча маърузаси эшитилди.

Кичик бизнеснинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш муҳимлиги таъкидланди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бу борада қиймати 267,5 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан 305 та давлат активлари хусусий мулкдорларга сотилган. Кичик бизнес субъектларига 8,3 трлн сўмлик кредит ажратилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробар ўсган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1650 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика