Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 34 / Амалий бухгалтерия

Транспорт юкхатини расмийлаштириш хусусиятлари

 

Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) юк ташиш бўйича транспорт хизматларини кўрсатади.

Товар-транспорт юкхатини ким расмийлаштириши керак?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Товар-транспорт юкхатларини (ТТЮ) юк жўнатувчилар тузадилар.

Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқноманинг (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­7-бандига мувофиқ, юкларни автомобиль транспортида ташишларга оид ТТЮ белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир сафар учун ҳар бир юк олувчи номига алоҳида 4 нусхада тузилади, уларнинг:

биринчи нусхаси юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий қимматликларнинг ҳисобдан чиқарилиши учун мўлжалланади;

иккинчи нусхаси юкни олувчида товар-моддий қимматликларни кирим қилиш учун мўлжалланади ва ҳайдовчи томонидан юкни олувчига топширилади;

юкни олувчининг имзолари ва муҳрлари (штамплари) билан тасдиқланган учинчи ва тўртинчи нусхалари ташувчига топширилади. Учинчи нусхаси автотранспорт тўловчи-буюртмачиси билан ҳисоб-китоб қилишлар учун асос бўлиб хизмат қилади ва ташишга доир ҳисобвараққа (тўловномага) илова қилинади. Тўртинчи нусхаси транспорт ишининг ҳисобга олиниши, ҳайдовчига иш ҳақи ҳисоблаб ёзилиши учун асос бўлиб хизмат қилади ва йўл варақасига илова қилинади.

Юкларни автомобиль транспортида ташишга доир ТТЮ юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир юкни олувчи учун алоҳида, автомобилнинг ҳар бир йўналиши учун алоҳида, автотранспортнинг иши учун ҳисоб-китобларни тўлиқ ва тўғри амалга ошириш учун зарур барча реквизитларни албатта тўлдириш билан тузилади (Йўриқноманинг 12-банди).

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2597 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика