Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 29 / Парламент хабарлари

Депутатлар долзарб масалаларни кўриб чиқдилар

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қуйидаги бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар:

 

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини. Ушбу янги таҳрирдаги ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг асосий мақсади ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг қабул қилиниши ўсимлик дунёси объектларининг турлари камайиб бориши ёки йўқолиб кетишининг олдини олиш ва сабабларини бартараф этишга, улардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва барқарор фойдаланилиши ҳамда такрор кўпайтирилишини таъминлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади;

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг долзарблиги шундаки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар матнларидан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижрочилар ва аҳолининг тезкор ҳамда кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилгандир. Лойиҳанинг қабул қилиниши ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароит яратади;

«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини. Қонун лойиҳаси ветеринария соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини. Ушбу тузатишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқув дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ҳамда ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан оширишнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилган;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларга, «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар умумий юрисдикция судларида ва хўжалик судларида чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг давлат божини тўлашдан – уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича озод қилинишини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акциядорлик жамиятлари учун – устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 15 фоиз бўлганда қўлланилишини назарда тутади.

Музокаралар натижаларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар. Тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмиталарга топширилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати ахбороти асосида.

Прочитано: 1424 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика