Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 28 / Хўжалик юритиш қоидалари

Сувни ўчириш қийин эмас эди...

 

2013 йилда нотурар жой бўлган кўчмас мулк ва ер участкасини сотиб олдим. 2016 йилда «Сувоқава» бошқармаси вакили далолатнома тақдим этди, унда 2013–2015 йилларда совуқ сув истеъмоли учун қарзим борлиги қайд этилган эди. Сув истеъмоли учун ўртамизда шартнома тузилмаганлиги сабабли тақдим этилган счётни тўлашдан бош тортдим. Бошқарма биз тақдим этилган счётни тўламаганлигимиз ҳақидаги ишни прокуратурага йўлламоқчи. Ҳудудимда ҳисоблагичи бўлмаган устун бор. Ҳисоб-китоб усиз қилинган. 2013–2015 йилларда менинг харидимдан сўнг ушбу ҳудудда ҳеч ким ишлаб чиқариш фаолиятини юритмаган ва ҳеч ким яшамаган. Бу даврда «Сувоқава» бошқармасидан биронта вакил келмаган. Ҳозир айтишларича, уларнинг вакиллари манзилимиз бўйича бир неча бор келган, дарвоза доим қулф бўлгани учун эгасини топа олмаган эмишлар.

Агар ўртамизда шартнома тузилмаган бўлса, совуқ сув истеъмоли учун ҳақ тўлашим шартми?

Мол-мулкни харид қилганимиздан сўнг 7 кун ичида бу ҳақда «Сувоқава»ни огоҳлантирмаганлигимиз хусусидаги даъволари қонунийми?

Нотурар жой объектида ҳисоблагич бўлмаганда истеъмол қандай ҳисобланади?

Ушбу масалани қандай ҳал этиш мумкин?

Р.Худойқулов,

ДК бош мутахассиси.

– Қонун ҳужжатларида сув таъминоти, сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича муносабатлар субъектлари ўртасида шартнома тузиш талаби белгиланган. Акс ҳолда истеъмолчининг сувни олиш, коммунал сув таъминоти ёки оқава сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларига уланиш, шунингдек ушбу тизимлардан фойдаланишга доир хатти-ҳаракатлари ўзбошимчалик билан қилинган деб тан олинади.

Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 19.03.2013 йилдаги 82-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 46 ва 50-бандларига мувофиқ, юридик шахслар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузадилар. Шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина сув ресурсларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Сув таъминоти ташкилотлари билан шартнома тузилган бўлиши ҳақидаги талаб жисмоний шахслар учун ҳам мажбурийдир (Низомнинг 43-банди).

Сув қувурлари-канализация хўжалиги (бундан кейин – ИСКХ) ташкилотларининг ўз истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайдиган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова, бундан кейин – Қоидалар) ҳам сув таъминоти учун шартнома бўлиши кераклиги назарда тутилган. Унинг 51-бандида фақат хона турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказилганда истеъмолчи сувни бериш ва (ёки) оқава сувларни қабул қилишга 7 кун муддатда шартнома тузиши шартлиги кўрсатилган.

Қоидаларнинг 83-бандига мувофиқ, мулк эгаси ўзгарганда янги мулкдор сувни ҳисобга олиш асбобини қайта рўйхатдан ўтказиши шарт. Хатингиздан маълум бўлишича, мазкур ҳолда ҳисобга олиш асбоби мавжуд эмас. Сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган ёки уни қайта рўйхатдан ўтказмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича аниқланади (Қоидаларнинг 87-банди):

а) I гуруҳ истеъмолчилари1 учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган амалдаги сув истеъмоли нормаларига мувофиқ, сув бериш жадвалидан қатъи назар;

б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари2 учун – ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича тегишли формула билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, коммунал сув таъминоти ёки оқава сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларига (шу жумладан сув олиш колонкаларига, ёнғинга қарши гидрантларга ҳамда уйга кирувчи ва чиқувчи қувурларга) уланиш, шунингдек ушбу тизимлардан фойдаланиш шартномасиз амалга оширилса, мазкур хатти-ҳаракатлар ўзбошимчалик билан қилинган деб ҳисобланади.

Юқоридагилардан ташқари, шуни назарда тутиш лозимки, сув таъминотига ва (ёки) оқава сувни чиқаришга эҳтиёж мавжуд бўлмаган тақдирда истеъмолчи ИСКХ ташкилотини ёзма шаклда хабардор қилиб қўйиши ва узиб қўйилганликни тасдиқлаш учун унинг вакилини таклиф этиши шарт. Сув таъминоти ва (ёки) оқава сувни чиқариш қайтадан тикланганда ҳам истеъмолчи ИСКХ ташкилотини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (Қоидаларнинг 51-банди).

Фикримизча, сизнинг масалангизни сув таъминоти ташкилоти билан музокаралар ўтказиш воситасида ҳал этиш лозим.

 

Маҳкам Воҳидов,

«Norma Online» эксперти.

 


1I гуруҳ истеъмолчилари – хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар.

2II ва III гуруҳлар истеъмолчилари – иссиқлик таъминоти ташкилотлари; ИСКХ ташкилотлари; Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари; бюджет ташкилотлари; диний ташкилотлар; элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; ХУМШ; бошқа ташкилотлар.

Прочитано: 1762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика