Norma.uz

Талаба тўлиқ ставкада ишласа

 

Эшитишимча, агар магистратурада ўқиб туриб тўлиқ ставкада ишласа, ташкилотни текшириш чоғида солиқ органлари жарима солишлари ва магистрга иш ҳамда ўқишни бирга олиб борган давр учун барча иш ҳақини қайтариш мажбуриятини қўйишлари мумкин экан. Иш билан магистратурадаги ўқишни бирга олиб бориш масаласи қайси қонун ҳужжатларида тартибга солинган?

В.Ким,

талаба.

– Олий таълим тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 50-бандига мувофиқ, кундузги шаклда таълим оладиган талабаларга олий таълим муассасасининг ўзида ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича фақат ўқишдан бўш вақтда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга рухсат берилади. Аниқ лавозим учун назарда тутилган тўлиқ ставка, яъни энг катта маош Меҳнат кодексининг 115-моддасида белгиланган иш вақтининг нормал муддатида ишловчи ходимга тўланади. Тўлиқсиз иш ҳафтаси ёки тўлиқсиз иш кунида, одатда, тўлиқсиз ставка белгиланади.

Бироқ меҳнат қонунчилигида талабалар ишлашлари ва кундузи ўқишлари учун тақиқ ёки чеклов мавжуд эмас. Шу сабабли иш берувчи талаба ходимнинг унга ўқишдан бўш вақтда 8 соатлик иш кунини белгилаш ҳақидаги аризасини қондириши мумкин. Унинг иш режими бошқа ходимлар учун белгиланганидан фарқ қилиши мумкин. Масалан, душанбадан жумагача соат 14.00 дан 22.00 гача (7 соат иш ва 1 соат танаффус) ва шанба куни соат 14.00 дан 20.00 гача (5 соат иш ва 1 соат танаффус) иш соатларини белгилаш мумкин. Бунда битта мажбурий шартга – ўқишдан бўш вақтда ишни бажаришга риоя этиш шарт. Ушбу талабни меҳнат шартномасида ҳам қайд этиш зарур. Тўлиқ иш вақти режимига риоя этганда, шунингдек белгиланган меҳнат нормаларини бажарганда талаба 100% иш ҳақи олиши мумкин.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика