Norma.uz

Отгул олишга мажбур қилиш

Корхонамизда битта дам олиш куни бўлган 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Яқинда иш берувчи ходимларнинг меҳнат шартномаларига қўшимча битимларни тайёрлади, уларда дам олиш кунида ишлашда икки баравар ҳақ ўрнига дам олиш куни (отгул) берилиши ёзилган. Ходимлар бундай битимни имзолашдан бош тортишяпти. Бироқ иш берувчи уларни имзолашга мажбур қилмоқда. Унинг ҳаракатлари устидан шикоят қилса бўладими?

Г.Самарбекова.

Самарқанд вилояти.

 

– Ҳа, албатта. Битимни имзолашга мажбур этганларида сиз Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки туманингиз прокуратурасига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади (Меҳнат кодексининг 130-моддаси, кейинги ўринларда – МК).

Дам олиш кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Дам олиш кунидаги иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Шу тариқа, келтирилган меъёрларнинг маъносига қараганда ҳақ турини танлаш ҳуқуқи айни ходимга тегишлидир. Агар у унга компенсация сифатида бошқа дам олиш куни берилиши тўғрисида ариза ёзмаган бўлса, дам олиш кунидаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўланиши лозим. Агар ходим бунга ўз розилигини бермаса, иш берувчи ҳақ тўлашни отгул билан алмаштиришга ҳақли эмас.

Прочитано: 832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика