Norma.uz

Шартномада мавжуд эмас

Меҳнат шартномасининг мендаги иккинчи нусхасида ишдан бўшаганимда малака ошириш курсларида ўқитгани учун иш берувчининг харажатларини қоплашим кераклиги тўғрисида банд қайд этилмаган. Иш берувчи билан бошқа қўшимча шартнома ва битимлар тузмаганман.

Иш берувчи ишдан бўшатишда иш ҳақимдан малака ошириш курсларида ўқитиш суммасини ушлаб қолишга ҳақлими?

С.Эшмурзаева.

Қашқадарё вилояти.

 

– Ҳаммаси меҳнат шартномасининг шартлари ва амал қилиш муддатига боғлиқ (Меҳнат кодексининг 104-моддаси, бундан кейин – МК).

Муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин. Бунга кўра, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича (МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2, 5, 6 ва 7-бандлари) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди. Агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан (МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) боғлиқ асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди.

Неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ тарзда тафовут қилиши мумкин (МК 104-моддасининг иккинчи қисми).

Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар (МК 104-моддасининг биринчи қисми).

Шу тариқа, ходимдан иш берувчи уни ўқитишга сарфлаган суммаларни ундириш имконияти, агар ушбу ўқитиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилган бўлса, ходимнинг ўқитишдан кейин шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган вақт мобайнида ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида банд киритилган муддатли меҳнат шартномаси мавжуд бўлганда, амалга оширилиши мумкин.

Бундай банд йўқ бўлса, иш берувчининг ушбу суммаларни ходимдан ушлаш бўйича ҳаракатлари тўғри бўлмайди.

Прочитано: 744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика