Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 1 / Биз яшайдиган уй

Олдиндан тўлайман – қайта ҳисоб-китоб қилишмоқчи

2014 йил бошида мен ширкатимизда умумий мол-мулкни сақлашга аванс билан бир йил учун бадал тўладим. Бироқ 1 июлдан бошлаб ХУМШда мажбурий бадал миқдори кўпайтирилди, энди менга йилнинг иккинчи ярми учун қўшимча ҳақ тўлашим кераклигини айтишаяпти. ХУМШнинг талаби тўғрими? Билишимча, бошқа ширкатлар бир йил учун аванс билан мажбурий бадаллар тўланганда қайта ҳисоб-китоб қилмайдилар.

Пенсионер.

 

– Кўпчилик ширкатлар ушбу масалага коммунал хизматлар учун бўнак тўловларга ўхшаш тарзда ёндашадилар. Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган) белгиланишича, истеъмолчи (жисмоний шахс) ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда коммунал хизматларга аванс билан тўланган тўловларга (тўлов кунидан бошлаб 12 ойдан ошмайдиган даврга) қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади. Коммунал хизматларга аванс билан тўланганда етказиб берувчи тўлов пайтида амалда бўлган тарифлар бўйича тўловни ҳисоблайди (аванс тўловлари муддатига, бироқ 12 ойдан ортиққа эмас).

Умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларни аванс билан тўлашга келсак, ушбу масалани бевосита тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас. Уни «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) меъёрларидан келиб чиқиб кўриш керак.

Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ХУМШнинг юқори органи ҳисобланиши боис, у ушбу масалани тартибга солиши мумкин. Уй-жой мулкдорлари аванс бадалларининг миқдори оширилганда қайта ҳисоб-китобни амалга оширмаслик (маблағларни тежаш мақсадида) ёки амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлилар. Ушбу қарор умумий йиғилиш баённомасида қайд этилиб, унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак. Агар ХУМШ аъзолари аванс бадаллари оширилганда уларни қайта ҳисоб-китоб қилишга зарурат бор деб ҳисоблашса, ХУМШ раҳбарлари бу ҳақда уларни олдиндан тўлайдиган уй-жой мулкдорларини огоҳлантиришлари керак. Ушбу масала ширкат уставида ҳам тартибга солиниши мумкин. Бунда уни умумий йиғилишнинг қарори билан тасдиқлашга ҳожат қолмайди. Агар униси ҳам, буниси ҳам йўқ бўлса, аванс тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинмайди, бинобарин, ХУМШ раҳбарларининг талаби тўғри эмас.

Бир қатор ХУМШлар амалиётида бошқарув бадаллар аванс билан тўланишини маъқуллайди ва улар оширилганда қайта ҳисоб-китоб қилмайди. Ҳалол тўловчилар ХУМШга режали ишларни ўтказиш имконини бериб, айниқса йил бошидаги тўловлар киритилмаслиги ўрнини қоплайдилар. Шу сабабли баъзи ХУМШлар ҳатто бир йил учун олдиндан аванс билан тўлаган фуқароларга чегирмалар қилганлар.

Прочитано: 2092 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика