Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Почта қутиси

Доимий яшаш учун Ўзбекистонга

Икки йил аввал Ўш вилоятидан холамнинг оиласи бизникига келган эди. Ҳозир улар ота-оналарининг Янгийўл туманидаги эски уйида яшашмоқда. Ўзбекистонга бутунлай кўчиб келишга қарор қилиб, қариндошлар фуқаролик олиш учун ҳужжатларни тақдим этишди. Қирғизистонда уларнинг баъзи бир мол-мулклари, шахсий буюмлари қолган, уларни олиб келишни хоҳлаяптилар. Ана шу мол-мулкка қандай божхона тўловлари солинади? Бунинг учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш керак?

А.Орипова,

Тошкент вилояти.

 

– Кўчиб келувчилар томонидан шахсий мол-мулкни олиб кириш шартлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низом1 билан тартибга солинган. Унга кўра мамлакатимизга бошқа давлатлардан доимий равишда яшаш учун кўчиб келаётган жисмоний шахслар Ўзбекистонга киришдан олдин улар томонидан сотиб олинган шахсий мол-мулкни умумий қиймати чекланмаган ҳолда ва божхона божи солинмаган ҳолда чегараланмаган миқдорда олиб киришлари мумкин. Автотранспорт воситалари бундан мустасно, улардан бож тўламасдан товар олиб киришнинг меъёридан ортиқ қийматга белгиланган ставкалар бўйича божхона тўловлари ундирилади.

Агар қариндошларингиз шахсий мол-мулк таркибида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирмоқчи бўлсалар, улар бож тўламасдан олиб кириш меъёрлари2 ва акциз солиғини тўламасдан товарларни олиб кириш меъёрларини3 қўлламасдан туриб божхона божларини тўлаган ҳолда эркин муомалага чиқарилади.

Шуни эътиборда тутиш лозимки, яшаш жойи ўзгарганда жисмоний шахснинг шахсий хўжалик мол-мулки аввалги яшаш жойидан ҳисобдан ўчганлиги тўғрисида белги мавжуд бўлганда бож тўламасдан кўчиш пайтида олиб кирилади. Бунинг маъноси шуки, агар холангизнинг оила аъзолари олиб кириш пайтида Ўзбекистонга кўчиб келиш муносабати билан Қирғизистондан ҳисобдан ўчирилган бўлишса, уларнинг буюмлари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади (Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларининг 3-банди).

Шахсий мол-мулкни олиб кираётганда шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, Ўзбекистон Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) 5-илова билан республикага олиб кириш тақиқланган товарлар рўйхати келтирилган. Уларга давлат яхлитлигини, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини қўпоришга қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, миллий мутлоқлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (сионизм, антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи матбаа маҳсулотлари, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино-, видео- ва аудиомаҳсулотлар, грампластинка ёзувлари, овозли материаллар, шунингдек порнографик мазмундаги материаллар киради.

 

1ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари (МВ ва Бош божхона бошқармаси томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

3Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрлари (МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2319 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика