Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Божхона

Ўзбекистон ва Қозоғистон визасиз режимни узайтирадилар

Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг виза олмасдан кириш ва бўлиш тартиби иккала давлат ҳудудида узайтирилади.


Қозоғистон Республикаси Мажлиси «Қозоғистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро сафарлари шартлари тўғрисида битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш хусусида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот портали vlast.kz хабар қилади.

– Битим 2000 йилдан амал қиляпти, у иккала мамлакат фуқароларининг виза олмасдан кириш ва бўлиш тартибини назарда тутади. Битимга иловада Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг давлатларимиз ҳудудига кириши, чиқиши ва унда бўлиши учун ҳужжатлар рўйхатлари тасдиқланган, – деди Қозоғистон ички ишлар вазири Қалмуханбет Қосимов.

Бунда у Ўзбекистон мазкур рўйхатларни ушбу мамлакатда жорий этилган янги турдаги ҳужжатлар билан тўлдиришни таклиф қилганлигини таъкидлади.

– Ҳужжатлар рўйхатига қўшимча равишда дипломатик паспортлар, Ўзбекистон фуқаросининг биометрик намунадаги паспорти, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаросининг гувоҳномаси, қайтиш сертификати киритилган, – дея тушунтириш киритди ИИВ раҳбари.

Ўзбекистонда бундай баённома 2013 йилдан кучга кирган.

Прочитано: 2136 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика