Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Мутахассис жавоб беради

Қишлоқдан пойтахтгача бўлган тармоқ

Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳарда рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) чакана савдо корхонаси 3 та жой: рўйхатдан ўтказилган жойи, Тошкент шаҳри ва тоғдаги қишлоқда озиқ-овқат дўконига эга.

Ҳисобот даври якунларига кўра товарларни реализация қилишдан олинган тушум солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги шаҳардаги дўкон бўйича 10 млн сўмни, Тошкентда – 30 млн сўмни, тоғдаги қишлоқда – 2 млн сўмни ташкил этган. Бундан ташқари, Тошкентда жойлашган омборхоналарнинг бир қисмини ижарага беришдан олинган бошқа даромадлар 3 млн сўмдан иборат бўлган.

Ижарадан олинган даромадларга қандай ставкани қўллаш керак?

 

– Агар корхонангиз мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига 13-илова) шаклига берилган изоҳларга эътибор қаратишингиз керак. Уларга биноан қўшимча устунлар киритилиб, улар асосий рақам устига қўшимча рақам қўйиш билан белгиланади (1-1, 1-2, 1-3, 2-1, 2-2, 2-3 ва ҳ.к.). Бунда чакана савдо корхоналари бошқа даромадларини солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги савдо шохобчаси устунида кўрсатадилар.

Бир нечта савдо шохобчасига эга бўлган чакана савдо корхоналари ушбу дўконлар жойлашган жой бўйича ЯСТ ставкаларини қўллайдилар. Сизнинг ҳолатда аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳардаги дўкондан олинган тушумга 2%, Тошкент шаҳрида – 4%, тоғдаги қишлоқда – 1%лик ставка қўлланади.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар корхона реализациясининг умумий ҳажмида устун турмайди. Тегишинча, улар Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра бошқа даромадлар деб эътироф этилади. Чакана савдо корхоналарида уларга тўловчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича белгиланган ягона солиқ тўлови ставкасида солиқ солинади. Корхона аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳарда ҳисобга қўйилганлиги сабабли бошқа даромадларга, тушумнинг энг кўп қисми Тошкентда олинганлигига қарамай, 2%лик ставкада солиқ солиниши керак. Шу тариқа, бошқа даромадларни ҳисобга олганда келтирилган маълумотлар бўйича ЯСТ суммаси:

(10 + 3) х 2% + 30 х 4% + 2 х 1% = 1,48 млн сўмни ташкил этади.

Мурод ҚОДИРОВ,

Молия вазирлигининг
Cолиқ ва божхона тарифи
сиёсати бошқармаси
бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 667 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика