Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Мен – истеъмолчиман

Сумкангизнинг ичидагиларни кўрсатинг!

2014 йил 7 октябрда пойтахтнинг Фарҳод бозори билан ёнма-ён жойлашган N-дўкон ходимлари кечки пайт харидорларнинг сумкаларини ялпи кўздан кечиришди. Бу қўпол, ҳақоратли шаклда қилиниб, гўё бунгача кимдир ниманидир ўғирлаганлигини рўкач қилишди. Дўкон ходимлари аёлларнинг сумкачаларини нарсаларни сақлаш учун ячейкаларда қолдиришни, пул, карта ва телефонларни ўзлари билан олишни талаб қилдилар. Улар дўкондан чиқаётган барча харидорларнинг, айниқса аёлларнинг сумкаларини тинтидилар. Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис этиб дўкондан чиқдим, ҳолбуки кўп йиллардан буён ушбу дўконга тез-тез келиб турардим.

Сотувчилар сумкаларнинг ичини текшириш ҳуқуқига эгами? Тошкентда қандай ташкилотлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади? Дўкон ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят билан қаерга мурожаат қилиш мумкин?

А.Мансурова,

бош бухгалтер.

 

Дўкон ходимлари харидорларнинг шахсий буюмларини кўздан кечириш ҳуқуқига эга эмаслар. Агар дўкондан чиқаётганингизда сизни ушлаб қолишса ва аёллар сумкачасининг ичидагиларни кўрсатишни талаб қилишса, бундан бош тортишингиз, шикоятлар дафтарини талаб қилишингиз ёки милиция ходимини таклиф қилишингиз мумкин. Фақат давлат ваколатли органлари шахсий буюмларни кўздан кечириш ҳуқуқига эгадир. Агар сотувчида ҳуқуқбузарлик юз бергани (товар ўғирланганлиги) хусусида шубҳа туғилса, у гувоҳлар ҳозирлигида харидорнинг шахсий буюмларини кўздан кечириши ва шахсий кўздан кечириш далолатномаси тузиши мумкин бўлган милиционерни таклиф қилиши шарт. Сотувчи харидордан унинг сумкасидаги нарсаларни кўрсатишни илтимос қилиши мумкин, бироқ буни талаб қила олмайди.

Дўконга кираётганда барча учун сумкаларни топшириш мажбурийлигига келсак, бу қонун ҳужжатларига зид эмас, чунки харидорлар билан оммавий шартноманинг шарти, ўз қўриқчилари, видеокузатувнинг мавжудлиги билан бир қаторда дўкон хавфсизлиги тизимининг бир қисми бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳақда савдо корхонаси ходимлари истеъмолчини хабардор қилишлари керак.

Дўкон ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида истеъмолчи қуйидаги телефонлар орқали хабар бериши мумкин:

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (ИҲҲҚЖФ)

 

259-22-01,

259-22-12,

259-22-07

ИҲҲҚЖФнинг шаҳар бўлими

 

276-90-46,

276-89-35

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

259-21-37

 

Тошкент шаҳар Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси

 

233-09-39

 

 

«Мен – истеъмолчиман» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1885 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика