Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Божхона

Мотоциклни шамолдек учириб...

Ноёб мотоциклни таъмирлаш учун Россиядан ишлатилган эҳтиёт қисмлар олиб келмоқчиман. Божхонадан ўтиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? У ерда бирор-бир йиғимларни тўлаш лозимми?

Р.Галеев.

 

– Агар ушбу эҳтиёт қисмлар ўз эҳтиёжлари учун, бунинг устига чегарадош бўлмаган давлатдан (РФ) олиб кирилса ва уларнинг қиймати эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан ошмаса, улардан божхона тўловлари олинмайди. Бу шартлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларида1 қайд этилган. Ушбу ҳолда сизда бирор-бир ҳужжатларни тақдим этиш зарурати юзага келмайди. Фақат тўлов чеклари, квитанциялар ва эҳтиёт қисмларингиз қийматининг бошқа тасдиқномалари керак бўлади.

Бироқ шуни билиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 кўра божхона хизмати ходимлари бир нечта мезон асосида уларни олиб кириш мақсадларини аниқлайдилар. Сизнинг товарингиз учун уларнинг миқдори ана шундай мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин. Яъни эҳтиёт қисмлар миқдори божхона инспекторида улардан шахсий мақсадда фойдаланилиши тўғрисида шубҳа уйғотмаслиги керак.

Шуни эслатиш ортиқчалик қилмайдики, агар божхоначилар олиб киришда тижорат мақсади кўзланган деб қарор қилишса, Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига3 мувофиқ божхона юк декларацияси билан бир қаторда бир қатор бошқа ҳужжатларни (инвойс, чек ва ҳоказо) тўлдириш керак бўлади. Божхона тўловлари миқдори Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодига боғлиқ. Бироқ сиз ТИФ ТНнинг аниқ кодини кўрсатмаганингиз боис тўлов қандай ҳисобланишини кўрсатиш имконига эга эмасмиз.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика