Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Почта қутиси

Чек етарли ҳужжат эмас

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида тижорат билан шуғулланмоқчиман. Ҳиндистондан турли тақинчоқ ва кийимлар олиб кирилганда божхона учун товарлар гуруҳи – кийим ва тақинчоқлар учун умумий чек етарли бўладими?

Ноила П.

 

– Божхона баҳолаши учун товар чеки, албатта, муҳимдир. Бироқ у аниқ етарли бўлмайди. Чек тақдим этилганда божхона органларининг ходимлари сиз эълон қилган божхона қийматини тасдиқлаш учун қўшимча маълумотларни сўраши эҳтимолдан холи эмас. Уларнинг талаби эса қонунийдир, чунки у Божхона кодексининг 94-модда-«Божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотлар»га асосланган. Зеро олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини белгилаш учун ундирилиши божхона органлари зиммасига юкланган бож, бож йиғимлари ва бошқа тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун реал база (асос)ни аниқлаш лозим.

Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш ва назорат қилиш қоидаларига (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 22.02.2000 йилда 899-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра божхона қиймати бўйича эълон қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун божхона органига, ҳисобварақ-фактура ёки товар қийматини тасдиқлайдиган бошқа тўлов ҳужжатларидан ташқари, зарур ҳолларда транспорт ҳужжатлари, ташиш учун счёт ёки транспорт харажатлари ҳисобварақ-фактурага киритилмаган ҳолларда транспорт харажатларининг расмий тасдиқланган калькуляцияси ва жўнатиш мамлакатининг божхона декларацияси (агар мавжуд бўлса) тақдим этилади. Шунингдек қўшимча маълумотлар сифатида божхона органи ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг каталоглари, спецификациялари, нарх прейскурантлари (прайс-варақлари) ва божхона қиймати декларациясида эълон қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

 

Маълумот учун. Декларант ёки унинг вакили бўлган шахс илгари олиб кирилган худди шундай ёки бир турдаги товарларнинг божхона қиймати ёки уларнинг ички бозордаги нархи тўғрисидаги ахборотга ёки калькуляциялар ва ишлаб чиқарувчининг товарни расмийлаштираётган божхона органида бўлмаган прейскурантларига эга бўлиши мумкин. Агар уни тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатлар, масалан худди шундай ёки ўхшаш товарлар билан бўладиган битимга тааллуқли бўлган тижорат, божхона ва тўлов ҳужжатлари, счётлар, юкхатлар ва ҳоказолар тақдим этилган бўлса, бундай ахборотдан фойдаланиш мумкин.

 

Башарти импортчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этолмаса, «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 14-моддасига мувофиқ, божхоначилар уларга тақдим этилган маълумотларни нотўғри ва (ёки) тўлиқ эмас деб ҳисоблаш учун асослар топишганда ўзларида бор маълумотларга асосланиб, божхона қийматини аниқлаш усулларини бирин-кетин қўллаган ҳолда декларацияланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашга ҳақлилар.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика