Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Ёш мутахассис таклиф этади

Божхоначилар ваколати кенгайтирилса...

Президентимиз томонидан илгари сурилган «Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси»да 1994 йилда қабул қилинган амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтган давр мобайнида 60 мартадан кўпроқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, фаол ривожланиб бораётган демократлаштириш жараёнларини инобатга олган ҳолда, мазкур Кодексни ҳар томонлама қайта ишлаш ва янги таҳрирда қабул қилиш зарурлиги таъкидланган эди.  

 

«Унинг янги тaҳрири суд-ҳуқуқ тизимини либeрaллaштириш мунoсaбaти билaн мaъмурий қoнунчилик вa жинoий-ҳуқуқий сиёсaтдa юз бeргaн кaттa миқёсдaги принципиaл ўзгaришлaрни ўзидa тизимли вa кeнг кўлaмли тaрздa aкс эттириши лoзим. Бундa aввaлaмбoр жинoят қoнунчилигини тoбoрa либeрaллaштириш, яъни, aйрим қoнунбузaрлик ҳoлaтлaрини жинoий юрисдикциядaн мaъмурий юрисдикциягa ўткaзишни кўздa тутиш зaрур»лиги Концепцияда қайд этилган эди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар) деб номланган 287-моддасининг 6-бандида «1842-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш», «1843-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш», «198-модда. Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш» ва божхона қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ бўлган 227 ва 2271–22727-моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, божхона органлари хизматчилари томонидан ҳуқуқбузар ушлаб турилиши белгиланган.

Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс Махсус қисмининг таҳлили шуни кўрсатадики, «Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда олиб келиш» – 93-моддасидаги, «Карантин текширувидан ва тегишли тартибда ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш» – 108-моддасидаги, 146-моддаси иккинчи қисмидаги «Ҳаво кемалари, юк вагонлари, автомобиллар, автомобиль тиркамалари, контейнерларнинг, сузувчи воситалар трюмлари ва бошқа юкхоналарининг пломбаларига ва беркитгич қурилмаларига шикаст етказиш, уларнинг пломбаларини бузиш, айрим юк ўринларига ва юк ўрамаларига, пакетларига, юк қўраларининг, темир йўл станцияларининг, юк автомобиллари станцияларининг, контейнер пунктларининг (майдончаларининг), портларнинг (пристанларнинг) ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш учун фойдаланиладиган омборларнинг тўсиқларига шикаст етказиш, шунингдек тегишли рухсати бўлмай туриб юк қўраларига, контейнер пунктларига (майдончаларига), портлар (пристанлар), шлюзларнинг юк турган ҳудудларига (жойларига) ва юқорида зикр этилган омборларга кириш» қоидаси, «Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш» – 1651-моддасидаги, «Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш» – 170-моддасидаги, «Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш» – 1891-моддасидаги, «Рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш» – 2191-моддасидаги ҳуқуқбузарликлар бевосита божхона органи фаолияти билан боғлиқдир.

Лекин юқорида баён этилган ҳуқуқбузарликлар МЖТК 287-моддасининг 6-бандидаги ҳуқуқбузарликлар қаторига киритилмаган, яъни ушбу моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, божхона органи хизматчилари ҳуқуқбузарни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколатига эга эмаслар, бу эса амалиётда божхона органлари фаолиятини бирмунча қийинлаштиради. Амалиётда божхона органлари фаолиятида юзага келаётган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида бу борада баъзи таклифларимизни баён этмоқчи эдик. Хусусан, МЖТК 287-моддасининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди:

«6) ушбу Кодекснинг 93, 108, 146-модда иккинчи қисм, 1651, 170, 1842, 1843, 1891, 198, 2191, 227, 2271 – 22727 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда – божхона органлари хизматчилари томонидан».

Юқорида баён этилган маъмурий ушлаб туришга доир тавсиялар, энг аввaло, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилгандир. Шу билан бирга, таклиф этилаётган ҳуқуқбузарликларни МЖТКнинг 287-моддаси 6-бандига киритиш, назаримизда, амалиётда қонунлар бузилишининг олдини олишга ҳамда божхона органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган бўлар эди.

 

Шаҳбоз БОЗОРОВ,

Олий ҳарбий божхона институтининг 3-босқич тингловчиси.

Прочитано: 766 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика