Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Бевосита мулоқот

Учинчиси валюта билан тўлайди

Ташкилотимиз 10.08.2014 йилда мол етказиб берувчи билан тузилган тўғридан-тўғри импорт шартномаси бўйича ускуна харид қилди. Унда ускуна келиб тушганидан кейин 180 кун мобайнида ҳақ тўлаш назарда тутилган. Шундан кейин биз биржа орқали 20.09.2014 йилда уч тарафлама шартнома туздик, импорт шартномасининг учинчи шахс томонидан тўланиши унинг предмети ҳисобланади. Валютага эга бўлган бошқа ташкилот бизнинг импорт шартномамиз бўйича тўловларни амалга оширади, биз эса унга сўм билан тўлаймиз.

Бухгалтерия ҳисобида ускунани импорт қилиш ва унинг учун воситачи ташкилот орқали сўмдаги ҳисоб-китоблар бўйича операцияларни қандай акс эттириш керак?

С.Ушаков,

фирма менежери. 

 

– Баён этилган вазиятни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уни қуйидаги таркибий қисмларга ажратамиз:

1) икки тарафлама импорт шартномаси доирасида ускунани кирим қилиш ва курс фарқлари ҳисоби;

2) икки тарафлама шартнома бўйича кредиторлик қарзини сўндириш ва етказиб берувчига ускуна ҳақини тўлаш пайтида уч тарафлама шартнома бўйича кредиторлик қарзининг ҳосил бўлиши;

3) уч тарафлама шартнома бўйича ҳисоб-китоблар.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, корхонага импорт шартномалари бўйича келиб тушадиган асосий воситалар уларни харид қилиш бўйича бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, божхона декларациясини тўлдириш санасидаги ЎзР МБ курси бўйича сўмда ҳисобланадиган қиймат бўйича кирим қилиниши керак («Асосий воситалар» 5-сон БҲМСнинг1 13-банди ва «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» 22-сон БҲМСнинг2 13-банди).

ЎзР МБ курсининг тўлаш ва кирим қилиш саналарида ўзгариши сабабли вужудга келган курс фарқи хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижалари – молиявий фаолиятдан харажатларга киритилади (Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг3 13-банди).

Бухгалтерия ҳисобида операция қуйидагича акс эттирилади:

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

1

 

Асосий воситалар БЮД тўлдирилган кундаги курс бўйича шартнома қийматига биноан АҚШ долларида харид қилинди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (чет эл валютасида)»

 

Божхона тўловлари ва импорт чоғида вужудга келадиган ҳамда АВнинг харид қийматига киритиладиган бошқа харажатлар акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6410-« Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Божхона тўловлари ва бошқа харажатлар тўлови амалга оширилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Асосий воситалар фойдаланишга берилди

 

0100-«Асосий воситаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Тўлов пайтида салбий курс фарқи акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (чет эл валютасида)»

 

2

 

Учинчи шахс томонидан тўлаш пайтида мол етказиб берувчи олдидаги қарз сўндирилди

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (чет эл валютада)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (миллий валютада)»

 

3

 

Учинчи шахснинг воситачилик хизматлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (миллий валютада)»

 

Учинчи шахс олдидаги қарз сўндирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (миллий валютада)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика