Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Бевосита мулоқот

Ҳисобга олинмаган – харид қилинмаган дегани

Корхона 7.02.2014 йилдаги кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаси бўйича мулкдор ташкилотдан қиймати 750 000 000 сўм бўлган нотурар жой тусидаги кўчмас мулкни харид қиляпти. 300 000 000 сўмни корхонанинг ўз маблағларидан тўлашди, қолган 450 000 000 сўмни банк кредити ҳисобидан тўлашди, уни қайтариш муддати 1 йилни ташкил этади. Асосий қарз ва кредит учун фоизлар иккинчи ойдан бошлаб ҳар ойда тўланмоқда. Кўчмас мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасига 19.03.2014 йил санаси қўйилган (40 фоиз миқдорида олдиндан ҳақ ўтказилганидан кейин), давлат рўйхатидан ўтказиш 28.03.2014 йилда амалга оширилган.

Бухгалтерия ҳисобида кўчмас мулк кирими ва унга солиқ солиш қандай акс эттирилиши керак? Сотувчи уни сотишга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши керак эдими, қайси санани кўрсатиши лозим? Харид қилинган кўчмас мулкнинг дастлабки қиймати қандай ҳисобланади? Нотурар жой тусидаги кўчмас мулкни харид қилишга олинган кредитга доир харажатлар харидорнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Н.Харина,

МЧЖ бош бухгалтери. 

 

– Кўчмас мулк ҳисоби ўзига хос хусусиятга эга – бундай мол-мулк бухгалтерия ҳисобига асосий воситалар объекти сифатида фақат кўчмас мулкка доир ҳуқуқлар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида рўйхатдан ўтказилгандан кейингина қабул қилиниши мумкин. Қолган ҳолатларда кўчмас мулк ҳисоби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да1 белгиланган услубиятга мувофиқ келади.

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва сотувчидан ҳисобварақ-фактура санасида капитал қўйилмалар объекти сифатида кўчмас мулк объектини харид қилиш акс эттирилади. Асосий воситани фойдаланишга топшириш эса кўчмас мулкка доир ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган санада амалга оширилади. Бунда АВ-1 шаклида қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, кўчмас мулкни харид қилиш бўйича капиталлаштирилган харажатлар суммаси эса асосий воситалар ҳисобварағига ўтказилади.

Ушбу Стандартнинг 10-бандига кўра асосий воситалар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади. 5-сон БҲМСнинг 11-бандида сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қийматига кирадиган харажатлар рўйхати келтирилган. Унга қуйидагилар киради:

а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартномалар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;

б) АВ объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божи ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

в) божхона божлари ва йиғимлари;

г) АВ объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса).

Мисол учун, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган, харид қилинадиган АВ бўйича ҚҚС ҳисобга киритилмайди. Шу сабабли ҳам олди-сотди шартномаси бўйича сотувчига ва қурилиш-монтаж ишлари учун пудратчига тўланган келиб тушган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган унинг суммаси ҳам АВнинг дастлабки қийматига киритилади (Солиқ кодексининг 219-моддаси, бундан кейин – СК);

д) АВ объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

е) АВ объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

ж) АВ объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

з) АВни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.


КРЕДИТ ФОИЗЛАРИ ЮКИ

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган АВларнинг бошланғич қийматига киритилмайди. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар молиявий фаолият бўйича харажатлар моддаларига киритилади.

Мулк тарзида сотиб олинган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида акс эттирилади. Уларни харид қилиш ва ўз АВ таркибига дастлабки қиймати бўйича қайд этиш операциялари қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:

 

Операция мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

Кўчмас мулк объекти харид қилинди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Олди-сотди шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура

 

Асосий воситаларни харид қилиш харажатлари акс эттирилди (5-сон БҲМСнинг 11-банди)

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Шартномалар, бажарилган ишлар далолатномалари, ҳисобварақ-фактуралар, бухгалтерия маълумотномалари

 

Асосий воситаларни фойдаланишга топшириш акс эттирилди

 

0100-«Асосий воситалар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

АВ-1 шаклида қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

21-сон БҲМС2 ва 24-сон БҲМСга3 мувофиқ 1 йилдан ошмайдиган муддатга олинган банк кредитлари суммалари 6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари» ҳисобварағи кредити ва пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети бўйича акс эттирилади. Уларга доир фоизлар улар амалга оширилган даврнинг, сизнинг ҳолатингизда – ҳар бир ойнинг харажатлари деб эътироф этилади.

Банк кредитини сўндириш 6810-ҳисобварақ дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.

 

Хўжалик операцияси мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

Банк кредити олинди

 

5110

 

6810

 

Кредит шартномаси, ҳисобрақамдан кўчирма

 

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланди ва тўланди

 

9610

6990

6990

5110

Кредит шартномаси, бухгалтерия ҳисоб-китоби, ҳисобрақам бўйича банк кўчирмаси

 

Кредит бўйича асосий қарзни қайтариш акс эттирилди

 

6810

 

5110

 

Кредит шартномаси, ҳисобрақам бўйича банк кўчирмаси

 

 

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА БЎЛИШИ ШАРТ

ҚҚС тўловчиси бўлган, мазкур солиқ бўйича имтиёзларга эга юридик шахслар (кредит ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно) ҳамда ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товар (иш, хизмат)ларни олаётган шахсга Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига4 кўра ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт. Ушбу ҳужжатнинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар, хусусан, агар ташкилотлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар беришса, бундан мустасно. Сизнинг ҳолатингиз истисноли ҳолат ҳисобланмайди, шу сабабли сизда ҳисобварақ-фактура бўлиши шарт.

Асосий воситаларни реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактурани мазкур Тартибнинг II бўлимига кўра тўлдириш хусусияти мавжудлигини эътиборга олинг.

Агар ташкилотингиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, кўчмас мулкни балансга қабул қилиш пайтидан бошлаб мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти вужудга келади. Балансга қабул қилинган АВ объектининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати, агар ташкилотингиз СКнинг 269-моддасида назарда тутилган имтиёзларга доир ҳуқуққа эга бўлмаса, мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (СКнинг 266-моддаси).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3«Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» (молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.


Елена ГУСЕВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 979 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика