Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / ДБҚда тадбир

Ватан мукофотлари топширилди

2 декабрь куни Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат мукофотлари соҳиблари бўлмиш ДБҚнинг шахсий таркиби, фахрийлар, божхона хизматининг ҳурматга сазовор ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашдилар.

 

Йиғилишни очар экан, ДБҚ раиси Зоҳид ДУСАНОВ бу йил мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонунининг 22 йиллигини нишонлаётганига эътибор қаратди. Конституция суверен давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимининг мустаҳкам асоси сифатида хизмат қилади.

Ташқи иқтисодий фаолият ривожланишига кўмаклашиб, Ватанимизнинг божхона чегараларини ишончли равишда муҳофаза этиб ва унинг ички бозорини ҳимоя қилиб, республикамиз божхона органлари давлатчилигимизни мустаҳкамлашга салмоқли ҳиссаларини қўшмоқдалар. Уларнинг самарали ишлари натижасида жорий йилнинг 11 ойи давомида давлат хазинасига 2013 йилнинг январь–ноябрь ойларидагидан 1 трлн сўм ортиқ божхона тўловлари йўналтирилган. Божхоначилар қарийб 22 мингта божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқладилар. Улар бўйича ушлаб қолинган товар-моддий қимматликлар қиймати 149 млрд сўмни ташкил этади.

Давлатимиз божхона органлари ходимларининг виждонан ўтаган хизмати, уларнинг малакаси ва бурчига содиқлигини юксак баҳолайди. Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма уч йиллиги арафасида Президентимизнинг Фармони билан беш нафар божхоначи ҳукумат мукофотлари билан тақдирланди. «Тошкент-­АЭРО» ИБК «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона постининг катта инспектори ­Фархат ХАДЖАЕВ ва ДБҚнинг Тошкент вилояти контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Жасуржон ЯКУБОВ «Мардлик» ордени билан; ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси контрабандага қарши курашиш бўлими бошлиғи Нурабилла БЕРДИЕВ «Жасорат» медали билан; «Тошкент-АЭРО» ИБК бошлиғининг ўринбосари Якуб МИРЗАРАХИМОВ «Содиқ хизматлари учун» медали билан; ДБҚнинг божхона текширувлари ва суриштирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Саминжон МАДРАХИМОВ «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Фидокорона меҳнати, хизмат вазифаларига масъул ёндашуви учун божхона хизматининг бир қатор ходимлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. ДБҚ раиси ҳамкасбларига миннатдорчилик билдириб, ишларига муваффақият, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш, Ватанимизнинг божхона чегараларини ишончли қўриқлаш бўйича божхона органлари олдида турган вазифаларини бундан буён ҳам шараф билан адо этишларини тилади.

Конституция кунига бағишланган йиғилишлар Давлат божхона қўмитасининг барча бўлинмаларида бўлиб ўтди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2215 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика