Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Озод ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди. 

 

Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом ­Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг асосий қоидалари, тамойил ва мақсадлари мамлакатимизда яратилган ва самарали фаолият кўрсатаётган мукаммал қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг, бутун дунёда «ўзбек модели» деб ном қозонган жамиятимизни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва эркинлаштириш, таркибий туб ўзгаришлар ва мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича пухта ўйланган узоқ муддатли дастурнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.

Бундан 22 йил аввал демократик тамойиллар асосида қабул қилинган Асосий қонунимиз мамлакатимизда янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

Мамлакатимиз истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олган бозор иқтисодиётига йўналтирилган демократик давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, одил фуқаролик жамияти барпо этиш каби улуғвор мақсадларга эришишда Конституциямиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Халқимиз истиқлол йилларида эришган бетимсол ютуқлар, тинч-осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётимиз, навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш – буларнинг барчаси негизида Конституциямиз турибди. Зеро, Асосий қонунимиз демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари устуворлигини, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг яна бир муҳим жиҳати, шу куни халқимизнинг эзгу интилишларини ифода этадиган, жамиятимиз ривожига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб олинади ва келгуси йилга шунга мувофиқ ном берилади.

Президентимиз Ислом ­Каримов ташаббуси билан 2014 йил мамлакатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилинган эди. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Йил давомида «Соғлом бола – аввало, соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир» деган ҳаётий ҳикмат асосида улкан ишлар бажарилди. Давлатимиз раҳбари ушбу дастурда белгиланган тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, соғлом авлодни тарбиялашдек эзгу ниятларимизни рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий тузилмалар, ишлаб чиқариш корхоналари, бизнес вакиллари ўз куч ва имкониятлари билан фаол қатнашгани бу ғоянинг чиндан ҳам умумхалқ ҳаракатига айланганининг яққол намоёни бўлганини таъкидлади.

Президентимиз Ислом ­Каримов кириб келаётган янги – 2015 йилни мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди.

 

ЎзА.

Прочитано: 2222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика