Norma.uz

Полизлар жадвал бўйича суғорилади

Ёз даврида ичимлик сув кўпинча дов-дарахтларни суғориш учун сарфланади. Аҳоли бунинг натижасида турар жойларга сувнинг босими пасайишидан шикоят қилади. Ушбу масалани қонун ҳужжатлари қандай тартибга солади? 

 

– Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Қоидалар) 96-бандига мувофиқ ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда йўл қўйилади: ирригация суви бўлмаганда, сув таъминоти ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00-00 дан соат 05-00 гача) йўл қўйилади.

Дов-дарахтлар расмий рухсатсиз ёки кўрсатилган вақтдан бошқа вақтда суғорилган ҳолатларда, бир ойда фойдаланилган сув учун тўлов аҳоли учун Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига кўра сув истеъмоллари нормалари бўйича ҳисобланади.

 

Сув уйимизнинг юқори қаватларига чиқмайди. Кўпинча кўчадаги сув колонкасидан фойдаланамиз. Биз тўлов учун совуқ сувни қандай ҳисобга олишимиз керак?

– Кўп квартирали турар жойларнинг юқори қаватларидаги хонадонлар доимий ичимлик сув билан таъминланмаган ва сувни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилмаган ҳолатларда, бу хонадон эгаларининг сув сарфи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган кўчадаги сув манбаларидан сув олиш нормалари бўйича, ХУМШ ва сув таъминоти ташкилоти вакиллари иштирокида сув бўлмаган кунлар учун тузилган далолатнома асосида ҳисобланади (Қоидаларнинг 97-банди).

Прочитано: 2061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика