Norma.uz

Тўласакмикан, ё тўламасак?

Иссиқлик тармоғи бизнинг ХУМШдан уйнинг ички иситиш тизимларини ювиб тозалашдаги иссиқ сув сарфиёти харажатини тўлаш учун алоҳида шартнома тузишни талаб қилмоқда. Биз бу хизмат иссиқлик энергияси истеъмоли тўлови бўйича тарифга киритилган деб ҳисоблаймиз. Аввалги йилларда иссиқлик тармоғи ходимлари иситиш тизимини ювиб тозалаганлик учун алоҳида ҳисобварақ тақдим этмасдилар. Уларнинг бу талаби қонунийми?

«Сезам коммуналчи» ХУМШ раиси, Тошкент шаҳри.  

 

– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг1 (бундан кейин – Қоидалар) 69-бандига кўра ювиб тозалаш бўйича харажатлар ижро этувчининг (истеъмолчиларнинг) ҳисобидан амалга оширилади ва умумий мулкни сақлаш ҳамда таъмирлашга йўналтириладиган мажбурий бадалларни шакллантиришда назарда тутилади, бинобарин улар иссиқлик таъминоти тўлови тарифига киритилмаслиги керак.

Янги Қоидалар қабул қилингунига қадар кўп квартирали уйлардаги иссиқлик шохобчаларининг баланс борасидаги мансублиги низоли масала бўлиб келарди. Ўшанда бу масалани Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги низом2 қоидалари ёрдамида тартибга солмоқчи бўлишди. Унда иссиқлик шохобчалари иссиқлик таъминоти ташкилотларига тегишли эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо иссиқлик тармоғи ходимлари бундай ёндашув бир қатор қонунларга зид деган важ билан мазкур қоидага рози бўлмадилар. Масала ҳуқуқий жиҳатдан жиддий ишланма талаб этарди. Шу сабабли пойтахтнинг бир қанча туманларида иситиш тизимларини ювиб тозалашда ХУМШлар билан иссиқлик таъминоти ташкилоти ўзаро ҳисобга олиш йўлини тутдилар. Бунда уй ички тизимини ювиб тозалашда иссиқ сув сарфиёти учун тўлов олинмасди.

Қоидаларнинг 64-банди иссиқлик шохобчаларининг мансублик масаласини тартибга солди. Кўп квартирали уйнинг пастки қисми (пойпеш) иссиқлик тармоғи ва фойдаланиш масъуллиги ўртасидаги баланс мансублилик чегараси ҳисобланади. Бу эса уйдаги иссиқлик шохобчаси учун ХУМШ жавоб беради демакдир. Эндиликда иссиқлик етказиб берувчилар иситишнинг уй ичидаги тизимини ювиб тозалашда сарф қилинган сув учун шартнома, далолатнома, ҳисобварақ-фактура асосида тўлов ҳеч бир сийловларсиз тўланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Қоидаларнинг 68-бандида назарда тутилишича, бунда ХУМШ (уй бевосита бошқарилаётган ҳолларда эса истеъмолчилар) ва иссиқлик таъминоти ташкилоти вакиллари далолатнома тузадилар. Далолатномага иситишнинг уй ичидаги тизимини ювиб тозалаш қанча муддат давом этганлигига, қувур диаметрига, тармоқдаги босимга оид маълумотлар киритилади ва шулар асосида сув сарфиёти аниқланади ҳамда унинг истеъмоли учун тўлов ҳисоблаб чиқарилади. Қоидаларда, шунингдек бу йўсин ювиб тозалаш учун водопровод суви ёки техник сувни ишлатиш мумкин эканлигини белгиловчи норма киритилган бўлиб, бу нарса хизмат қийматини арзонлаштиради. Шак-шубҳасиз, бу ХУМШ маблағларини тежайди. Бироқ иссиқ сувдан фойдаланилганда, тизим самарали ишлашига монелик қиладиган муаммо мавжудлиги дарҳол кўзга ташланади. Тизим тўлиқ исимоғи керак. Агар шундай бўлмаса, демак, мазкур участкаларга алоҳида эътибор зарур.

 

1ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова.

2«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг АВ томонидан 27.02.2007 йилда 1659-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 792 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика