Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 48 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

2018 ЙИЛДА ЯНГИ ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Президентнинг 13.11.2014 йилдаги ПҚ-2262-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси билан «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси» ОАЖ ва «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибидаги инвесторлар консорциуми ўртасида Қандим конлари гуруҳи, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.

«Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида оператор «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ томонидан лойиҳа объектларини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

Танлов савдоларининг натижаларига кўра «Нyundai Engineering Со., Ltd.» (Корея Республикаси) компанияси бошчилигидаги консорциум ускуналарни етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи (ГҚИЗ) комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш учун пудратчи этиб танланди.

2018 йилнинг 1 июлигача Қандим ГҚИЗнинг биринчи навбати ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Қандим конлари гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимнинг амал қилиш муддати 7 йилга узайтирилди.

«Ўзтрансгаз» АК билан ушбу Битим доирасида қазиб олинадиган табиий газни экспортга сотиш бўйича 10 йил муддатга узоқ муддатли ҳадли шартнома тузилади.

 

МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР ҲАР КУНИ ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 12.11.2014 йилда 2625-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари тасдиқланди.

Тасдиқланган Қоидалар Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларига (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 3-илова) мувофиқ қўлланилади.

Ушбу хизматлар:

шаҳарларда — ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан;

туман марказлари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида — туман ободонлаштириш бошқармалари ёки ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Чиқиндиларнинг аниқ ва узлуксиз ташиб кетилишини ташкил қилиш учун ижрочи томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш;

чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврий муддатларини белгилаш;

ахлат тўплаш шохобчаларининг контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;

истеъмолчилар билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

махсус транспорт воситаларининг йўналиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ) чиқинларни йиғиш пунктларидан чиқинди йиғувчи автомашинада ҳар куни олиб чиқиб кетилади. Хусусий секторда «сигнал» усулида (овозли сигнал бериш йўли билан) – 3 кунда 1 маротаба.

Қоидалар билан истеъмолчилар учун ҚМЧ дастлабки саралаш бўйича мажбуриятлар белгиланган. Чиқиндилар бир маротаба ишлатиладиган пакетларга алоҳида-алоҳида жойлаб ва уларни турларига – пластмасса, металл, қоғоз, биологик чиқиндилар ва бошқаларга ажратиб йиғилади. Кўп квартирали уйлардаги истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни турлари бўйича пакетларга жойлаб, тегишли контейнерларга ташлайдилар. Хусусий уйларда яшовчи истеъмолчилар эса, сараланган қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаб, «сигнал» усулида келган махсус транспорт воситасига жойлаштирадилар.

Таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш лампаларга шикаст етказилишига имкон бермайдиган ва ундаги симобли моддаларни ҳаво муҳитига, сув таъминоти манбаларига, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб кетишидан сақловчи махсус тараларда амалга оширилади.

Контейнерлар умумий ҳажмининг 90 фоизига қадар тўлдирилиши, ҳар доим соз қопқоқ билан беркитилган бўлиши ҳамда дезинфекция қилиниши лозим. Контейнерлардан иккиламчи хом ашёни ажратиб олиш тақиқланади.

Канализация тизими мавжуд бўлмаган уйлардаги суюқ маиший чиқиндилар уларнинг тўпланиш меъёрларига мувофиқ, бироқ камида ҳар 6 ойда 1 марта йирик ўлчамли чиқиндилар – камида бир ойда 2 марта олиб чиқиб кетилиши зарур.

Йирик ва габаритли чиқиндилар (мебель, совутгичлар, велосипедлар, газ плиталари, болалар аравалари), қорамол гўнги, қурилиш чиқиндилари, тупроқ, агротехника ишлари натижасида пайдо бўладиган чиқиндилар (новдалар, дарахт таналари, тўнкалар ва шох-бутоқлар) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан тайинланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга йиғиб турилиши керак. Улар хизмат кўрсатиладиган уйларга 20 метрдан яқин ва улардан 300 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.

Шунингдек Қоидаларда чиқиндиларни йўлларда ташиш, уларни полигонга жойлаштириш батафсил баён этилган, махсус транспорт воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар белгиланган.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 17.11.2014 йилдаги 46 (650)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

РИЭЛТОРЛАР СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ БЕРАДИЛАР

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 18.11.2014 йилда 2626-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) «Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари» тасдиқланди.

Стандартнинг вазифалари риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар (якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари (АМХ) кўрсатишнинг шартлари ва тартибини, уларнинг таркибига, сифатига, ушбу хизматларни тақдим этиш жараёнини тартибга солувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган ягона талабларни белгилашдан иборат.

Стандарт АМХни кўрсатишда риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар томонидан қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.

АМХ олди-сотди, ижара, гаров, айирбошлаш, ҳадя, рента, ишончли бошқарувга бериш, савдоларни ташкил қилиш, кўчмас мулкдан текин фойдаланиш ёхуд умрбод таъминлаш шарти билан кўчмас мулкни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ келгуси операцияларда фойдаланиш учун, шунингдек кўчмас мулк бозорининг таҳлилий ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун кўрсатилади.

Ҳужжат билан АМХ ёрдамида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар кўлами белгиланди.

Риэлторлик ташкилоти буюртмачиларга АМХни кўрсатиш учун зарур билим ва кўникмалари бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузилган штатдаги малакали риэлторларга эга бўлиши шарт.

Якка тартибдаги тадбиркор АМХни шахсан кўрсатиши шарт.

АМХни уларни кўрсатиш шартномасига асосан тақдим қилиниши лозим. Шартномалар ёзма шаклда тузилиши ва риэлторнинг махсус журналида рўйхатга олиниши шарт. Шартнома шартлари томонларнинг талабига кўра белгиланади, тегишли талабнинг мазмуни қонун ҳужжатларида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно. Томонларнинг келишувига кўра белгиланган нарх бўйича шартноманинг ижроси учун ҳақ тўланади.

АМХ кўрсатиш шартномасига нималар киритилиши ҳақида 2-сон РХМСда батафсил баён қилинган.

АМХ кўрсатиш шартномаси риэлторлик ташкилоти раҳбари, риэлтор ва буюртмачи, ёхуд буюртмачи томонидан ишончнома асосида ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши шарт.

АМХ кўрсатиш шартномаси бўйича барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб буюртмачи ва ижрочи томонидан имзоланган икки тарафлама далолатнома ҳисобланади.

Ижрочи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун буюртмачи унга тақдим этган ҳужжатларнинг сақланишини, улардан бегона шахсларнинг фойдаланишини олдини олган ҳолда, шунингдек буюртмачига АМХ кўрсатиш жараёнида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши, АМХ кўрсатиш давомида олинган махфий ахборотни ошкор қилмаслиги лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 24.11.2014 йилдаги 47 (651)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристларимиз Елена ЕРМОХИНА

ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 937 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика