Norma.uz

Қоидабузарга нисбатан жарима

Синов муддатида бўлган ходим ишга кечикканлиги учун унга жарима солиш қонунийми?

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 181-моддаси иш берувчига меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш имкониятини беради*. Бу шу жумладан синов даврида ҳам амал қилади, сабаби бу даврда ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (МКнинг 86-моддаси).

Иш берувчи иш вақтидаги турли қоидабузарликларга қарши курашишга ҳақлидир. Бу иш фақат жарима солиш кўринишида бўлиши шарт эмас. Масалан, интизомли ходимларга рағбатлантирувчи қўшимча тўловларни жорий қилиш мумкин. 2-3 соатга кечикиб келганлиги, яъни меҳнат интизомига риоя қилмаганлиги учун тартиббузар қўшимча тўловдан маҳрум бўлади. Меҳнат интизомини кўп марта бузганларга эса жарима солиш керак.

Иш берувчининг манфаати йўлида ички меҳнат интизоми қоидаларида иш тартибига риоя қилиш-қилмаслик учун рағбат ва жарималарнинг чегараларини белгилаб қўйиш керак.

*Жарима тариқасидаги интизомий жазо чораларини барча мамлакатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари назарда тутавермайди. Масалан, Россия Федерациясининг Меҳнат кодекси 192-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлик, яъни ходимнинг айби билан зиммасига юкланган меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир: 1) огоҳлантириш; 2) ҳайфсан эълон қилиш; 3) ишдан бўшатиш.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 941 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика