Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 47 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС ҚУРИЛИШИ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИ МАЪҚУЛЛАНДИ

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш учун 40 йил муддатга 71 839 млн Япония иенаси (эквиваленти 704 млн АҚШ долларига тенг) миқдорда қарз берилиши маъқулланди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Президентнинг 7.11.2014 йилдаги ПҚ-2260-сон Қарори билан қуйидагилар белгиланди:

лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун «Ўзбекэнерго» ДАК ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қарзга хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;

қарзни узиш, шунингдек фоизлар, комиссияларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«Ўзбекэнерго» ДАК зиммасига «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиб, уни тасдиқлатиш вазифалари юкланди.

 

КАДАСТР ЮРИТИЛИШИ УЧУН КИМ ҲАҚ ТЎЛАЙДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2014 йилдаги 309-сон Қарори билан ВМнинг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига (10.07.2014 йилдаги 186-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 2.06.1997 йилдаги 278-сон Қарори билан тасдиқланган) бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик учун тўланадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилиши акс эттирилди. Илгари бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланар эди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган) янги меъёр киритилди, унга кўра кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқага ўтишини, чеклашларни, сервитутларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказганлик, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан ипотекани ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, бинолар, иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида, шахсий турар жойи мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумотномалар берганлик учун тўлов ундирилмайди.

Шунингдек ҳужжатга қўшимча билан белгиландики, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан мулкдорга ёки унинг ваколатли шахсига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликат берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Қарор билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

ХАЛҚ БАНКИНИНГ АЙРИМ БИНОЛАРИ МАҲАЛЛА ВА МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИГА ЎТКАЗИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2014 йилдаги 310-сон Қарори билан Давлат-тижорат Халқ банкига бериладиган, бутун республика ҳудуди бўйлаб маҳаллий давлат ҳокимиятига ўтказиладиган бино ва иншоотлар рўйхати тасдиқланди.

Давлат-тижорат Халқ банкининг тезкор бошқарувида бўлган бинолар ва иншоотлардан янада самарали фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ банки муассасалари томонидан фойдаланилаётган 599 бино ва иншоотлар ушбу банкка тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилади; Халқ банки муассасалари томонидан фойдаланилмаётган 675 объект тезкор бошқарув ҳуқуқи билан жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органларига берилади.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларига қабул қилиб олинаётган объектлардан фойдаланишда, биринчи навбатда, уларда маҳалла қўмиталарини ҳамда аҳоли орасида маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш ишлари бўйича марказларни жойлаштириш вазифаси топширилди.

 

ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ ИЖРОСИ ҲИСОБОТЛАРДА АКС ЭТТИРИЛАДИ

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 10.11.2014 йилда 2624-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги (ойлик, чораклик, йиллик) ҳисоботнинг 21 та шакли тасдиқланди.

Ҳужжат билан давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳам белгиланди:

ҳар ойда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Молия вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан;

Вазирлар Маҳкамасига давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача.

Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати илова қилинади, хатда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросининг асосий кўрсаткичлари; ушбу бюджетлар ижросининг боришига таъсир этган асосий омиллар; уларнинг прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги сабаблари келтирилади.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 17.11.2014 йилдаги 46 (650)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ШУЪБА КОРХОНАЛАРИДАН ЧЕКЛОВЛАР ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 11.11.2014 йилдаги 1806-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (хўжалик жамиятлари)дан қуйидаги миқдорлардан ошишларга чекловлар олиб ташланди:

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан;

суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 15 фоизидан;

суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 100 фоизидан.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 17.11.2014 йилдаги 46 (650)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика