Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 45 / Бизнинг лойиҳалар

Кадрлар ҳисобини ҳам автоматлаштириш мумкин

1UZ дастуридан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча модуль улар ихтиёрига тақдим этилган. Шулар орасида энг «харидоргири» бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш учун мўлжалланган «Таянч» модулидир. Фаолият соҳасидан қатъи назар, ўрта ва йирик корхоналарда кадрларга доир иш юритишни автоматлаштириш мақсадида яратилган «Кадрлар бўлими» модули оммалашув бобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кадрлар билан иш олиб борувчи ходимлар хурсанд бўлишига яна бир сабаб боряқинда «Кадрлар бўлими» модулига айрим ўзгартишлар киритилди ва модуль такомиллаштирилди.

 

Дастурни ишлаб чиқувчилар ғализликка мойилликни бартараф этдилар ва бўлимларни тўлдирдилар. Энди дастур таркибий тузилмасига иш учун керакли барча объектлар, хусусан маълумотномалар, ҳужжатлар, ҳисоботлар, маълумотларнинг регистрлари кирадиган бўлди. Вазифалар доираси кенгайганлигидан ташқари дастурда тез ва самарали ишни кафолотловчи янгиликларнинг қулай тизими мужассам этилган. Дастурдан ҳар қандай фойдаланувчи йилнинг ҳар чорагида «Bepro-Norma» мутахассислари хизматидан ва бепул маслаҳатларидан баҳраманд бўлишда давом этади, албатта. «Bepro-Norma» таҳлилчиси Инара Ҳамзина таъкидлаб ўтганидек, ишларни қоғозда юритиш кўп вақтни олади ва кадрлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг меҳнати унумдорлигини пасайтиради. Мазкур модуль эса кадрларга оид иш юритишни автоматлаштириш учун қулай ечим саналади.

Инара дастурга тааллуқли бошқа саволларга ҳам жавоб беришга рози бўлди.

– 1С дастурига кўникиб қолган баъзи фойдаланувчилар янги маҳсулотнинг ишончлилигига бирмунча шубҳа билан қарамоқдалар. Дўстнинг эскиси яхши деган нақл, сизнингча, бу борада ножоизми?

– Энг аввало, 1UZ дастурининг шунга ўхшаш бошқа дастурлардан яққол кўзга ташланиб турган афзалликларини айтиб ўтмоқчиман. Бизнинг бу маҳсулот батамом Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мосланган. Айтайлик, фойдаланувчилар маълумотнома, таржимаи ҳол, сўровнома ва бошқа кўпгина ҳужжатларнинг давлат тилидаги шаклларидан эмин-эркин фойдаланишлари мумкин. Шунингдек мазкур маҳсулотни яратишда ҳужжатларнинг ўзбек тилидаги андозалари ва чоп этиш мумкин бўлган шакллари атайин киритилганки, уларни ҳар ким ўзига (ўз ташкилотига) мослаштириб олиши мумкин.

– Хизмат кўрсатиш доирасидаги ўзига хослик нималардан иборат?

– Якка тартибдаги ёндашувни асосий ўзига хос жиҳат деса бўлади. Дастурдан фойдаланувчилар ҳар хил эканлиги, баъзилари умр бўйи кадрлар билан ишлаб келаётганлиги ёки катта стажга эга бухгалтер эканлиги, айримлари олий ўқув юртини яқиндагина тамомлаб, кадрлар билан иш юритишнинг амалий сир-синоатларини энди-энди ўзлаштираётганлиги ҳам сир эмас. Табиийки, ҳар бир мижозга унинг қобилияти ва хоҳишини инобатга олган ҳолда ёндашамиз. Масалан, яқинда идорамизга бир мутахассис келиб, дастурдан керакли иш қоғозини (бланкани) танлаш, тўлдириш ва босиб чиқаришни унинг иш жойига бориб тушунтириб беришимизни сўради. Дастурий билим бобидаги камчиликни бартараф этишга қаратилган бу илтимосга йўқ дея олмадик. Тўрт соатча вақт кетди бу илтимосни қаноатлантиришга. Ўша одам дастуримизнинг харидорлари сафидан ўрин оладими йўқми, бундан қатъи назар, биз ҳамиша керакли ахборот беришга тайёрмиз. Истак ва таклифлар, шарҳлар ва талқинлар учун ҳам бағримиз очиқ. Биз 1uz.uz сайтимизда ва анжуманда дастурдан фойдаланувчилардан 1UZнинг барча модуллари иши юзасидан ўз таклифларини беришларини сўраймиз.

– Дастурга барча маълумотларни олдиндан биратўла киритиш шунчалик зарурми?

– Шундай қилиш афзалроқ. Чунки дастур тўлақонли ишлаши учун унда барча маълумотлар бўлиши зарур. Уларни аста-секин, заруратга қараб киритса ҳам бўлади, албатта. Аммо биз маълумотларни биратўла тўлиқ киритишни қатъият билан тавсия этиб келамиз. Бу иш бир ҳафтадан кўпроқ муддатни олган тақдирда ҳам қилинмоғи шарт. Қолаверса, дастуримиз ҳужжатларни Excel ва Word дан ўтказиш йўли билан маълумотлар жой-жойини топишини тезлаштириб беради.

– Айтайлик, 100 ходим ишлайдиган компаниянинг кадрлар билан иш олиб борадиган ходими маълумотларни киритишга, сизнингча, қанча вақт сарфлаши мумкин?

– Ўрта ҳисобда икки ҳафтача вақт кетади. Бу нарса фойдаланувчининг компьютерни қай даражада ўзлаштирганлигига ва иш билан бандлик даражасига боғлиқ.

– Юқорида сиз дастурдан фойдаланувчилар дастур ишига тааллуқли шарҳлар, таклиф-мулоҳазаларни сайтингизда қолдиришини айтдингиз. Бундай шарҳлар ва таклиф-мулоҳазаларнинг кейинги тақдири нима бўлади? Шу йўналишда иш олиб бориладими сизларда?

– Чиндан ҳам биз учун дастурдан фойдаланувчилардан ҳар бирининг фикри жуда муҳимдир. Биз, қандай йўналишда эканлигидан қатъи назар, барча мулоҳазаларни диққат билан ўрганиб борамиз. Бошқа мутахассислар ва дастур ишлаб чиқувчилари билан бирга у ёки бу истакнинг долзарблигини, амалга ошириш заруриятини аниқлаб оламиз. Чунончи, «Кадрлар бўлими» модулидаги баъзи янгиликлар унга дастуримиз фойдаланувчилари мурожаатларидан кейин киритилди. Вакант (бўш) иш жойлари, ходимларнинг болалари, эркаклар ва аёллар рўйхатлари бунга мисолдир.

– Модулнинг қиймати қандай, унда сийлов (чегирма) назарда тутилганми?

– «Кадрлар бўлими» модули нархи энг кам иш ҳақи миқдорининг 16 каррасига тенг. Сийлов (чегирма) масаласига келганда шуни айтиш керакки, дастурдан фойдаланувчи икки иш ўрнига дастур сотиб олаётганда учинчи иш жойи учун мўлжалланган дастур унга текин берилади. Каттагина кадрлар бўлимига эга бўлган йирик корхоналар учун бу жуда қулай, маъқул таклифдир. Биз шунингдек дастурни бепул ўрнатиб берамиз, у билан ишлашни ўргатамиз ҳам.

– Кичик бизнес вакиллари бу модулдан фойдаланувчи бўлиб қолиши мумкинми?

– Албатта, мумкин. Мабодо унча кўп ходим ишламайдиган ташкилот кадрлар ҳисобини олиб боришни автоматлаштириш зарур деб ҳисобласа, бу ишга дадил киришавериши мумкин. Аммо бунга унча зарурат бўлмаса, «Таянч» модулини сотиб олса ҳам бўлади. Зеро, бу модулда кадрлар ҳисобини юритиш борасидаги вазифалар етарли миқдорда ифода топган. Агар бухгалтер ўз ташкилотида кадрлар билан ишлаш вазифасини ҳам адо этаётган бўлса, бу вариант унга жуда қулай. «Таянч» модули анча арзон – энг кам иш ҳақи миқдорининг 6 каррасига тенг.

– Модулни бундан буён ҳам такомиллаштириб боришни режалаштираётирсизми? Ёки бу узил-кесил якуний вариантми?

– Комилликнинг сарҳади йўқ дейдилар. Йил охирига қадар унга малакани оширишга доир ҳужжатларни қўшиш режамиз бор. Ишдан бўшаб кетган (бўшатилган) ходимлар рўйхатини шакллантириш, бошқа ҳисоботларнинг web-хулосасини тузиш имкониятини, шунингдек интерфейсини озгина ўзгартишни ўйлаб қўйганмиз. Дастур ишлатишга янада қулай бўлади деб умид қиламиз. Бу нарса ундан фойдаланувчилар сафини анча кенгайтиришига ишончим комилдир.

 

Дастур иши билан қизиқиб, уни сиз,

газетхонларга мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА
ҳавола этди.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика