Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 45 / Ишбилармонлик муҳити

Миллий иқтисодий ўсиш суръатлари жаҳон рейтингида

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси «Бизнесни юритиш 2015: самарадорлик доирасидан чиқиб» (Doing Business 2015: Going Beyond Efficiency) номли навбатдаги йиллик маърузасини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳисобот даврида энг сезиларли даражада яхшиланган соҳа солиқ тизими бўлиб, мамлакатимиз бу кўрсаткич бўйича рейтингда ўтган йилга нисбатан 61 поғона юқорига кўтарилган.  

 

Бу мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида аҳоли реал даромадлари ўсишига кўмаклашадиган, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга асос бўлиб хизмат қиладиган кенг кўламли солиқ ислоҳотлари амалга оширилгани натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда солиқ ставкаларини босқичма-босқич пасайтириш устувор йўналиш этиб белгилангани алоҳида аҳамият касб этди. Cолиқ юки 1991 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 41,2 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йиллар давомида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган оқилона солиқ сиёсати натижасида ҳозирги кунда бу кўрсаткич қарийб икки баробар камайди. Яъни, солиқ ставкаларининг оптималлаштирилиши ва мураккаб бўлмаган солиққа тортиш тартибининг жорий этилиши натижасида бу кўрсаткич 20,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Кўплаб мамлакатларда корхона ва муассасалар фойдасидан олинадиган солиқ ставкаси ўртача 12,5–39,5 фоизни ташкил этаётган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 1995–2014 йиллар мобайнида 38 фоиздан 8 фоизга тушгани иқтисодиётимиздаги сифат ўзгаришларига эришилганининг яққол ифодасидир.

Солиқ ставкаларининг оптималлаштирилгани давлат бюджети даромадлари таркибида ҳам муҳим сифат ўзгаришларига олиб келмоқда. Корхоналар фойдасидан олинадиган солиқлар улушининг босқичма-босқич пасайтирилиши ва ресурсларга солинаётган солиқлар улушининг оширилиши шулардан энг муҳимидир. Бу ҳолат сармоявий фаолиятнинг фаоллашиши учун қулай шарт-шароит яратиши билан бирга табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантираётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 16 июлда қабул қилинган «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу борада муҳим қадам бўлди. Мазкур Фармон асосида бугунги кун талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиби, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари кескин қисқартирилди. Жумладан, 2012 йил июль ойидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан доимий равишда талаб қилиб келинаётган эллик турдаги ҳисобот, 2012 йил 1 августдан рухсат беришга оид 80 тартиб-таомил бекор қилинди. Шу билан бирга, айрим ҳисобот шакллари бирлаштирилди.

Президентимизнинг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтарди. Хусусан, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиб, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамламоқда. Бунинг натижаси иқтисодиётимиз барқарорлигида яққол ўз ифодасини топаётир.

 

ЎзА.

Прочитано: 2172 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика