Norma.uz

Қоидаларга асосан ҳисоб-китоблар

Сувни ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жойларда яшовчилар сув таъминоти хизматлари учун ҳисобкитобларни қандай амалга оширадилар?

– Сувни ҳисобга олиш асбоби бўлмаганда аҳоли билан сарфланган сув учун ҳисоб-китоб Қоидаларнинг 87-банди «а» кичик бандида (сув истеъмоли меъёрлари бўйича) белгиланган тартибда, аҳоли учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган ошувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади (Қоидаларнинг 98-банди).

Квартирада ҳеч ким прописка қилинмаган ва яшамайди. Сувни ҳисобга олиш асбоби бўлмаганда иссиқ сув таъминоти учун ҳақ тўлашимиз керакми?

– Фуқаролар пропискадан ўтказилмаган хонадонларда сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда, сув таъминоти хизматлари учун тўловлар қонунчиликда кўрсатилган истеъмол нормаларига кўра, белгиланган тарифларнинг орттирилувчи коэффициентини қўллаш йўли билан: 1 ва 2 хонали уйларда – 1 киши ҳисобидан; 3 хонали уйларда – 2 киши ҳисобидан; 4 хонали уйларда – 3 киши ҳисобидан; 5 хонали уйларда – 4 киши ҳисобидан амалга оширилади (Қоидаларнинг 99-банди).

Сув таъминоти ташкилотида менга совуқ сув истеъмолига пул тўлаш квитанциясини нотўғри ёзишди. Мен буни уйга келибгина билдим. Хатони қандай қилиб тузатиш мумкин?

– Истеъмолчи ҳисоб-китобнинг нотўғри қилинганлиги кўчирмасига ёзма шаклдаги эътирозномани сув таъминоти ташкилотига билдириши мумкин. Эътирозномани истеъмолчи тўлов ҳужжати унга берилгандан кейин 5 кундан кечиктирмай тақдим этиши керак. Бироқ эътирознома абонентни суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди (Қоидаларнинг 110-банди).

Эътирознома таъминотчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. Агар сув таъминоти ташкилоти уларни асосли деб топса, тўланган ортиқча сумма кейинги тўлов ҳужжати ҳисобига ўтказилади. Истеъмолчи эътирознома кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотдан эътироз кўриб чиқилиши лозим бўлган муддат тугагандан кейин 3 кун муддатда хабардор қилиниши лозим. Кўрсатилган муддат ичида истеъмолчи хабардор қилинмаса, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади (Қоидаларнинг 111-банди).

Мен ҳисоблагичсиз сув истеъмоли учун ҳақни прописка қилинган уч нафар оила аъзоси учун тўлайман. Ҳисоблагич ўрнатилмаган қўшни квартирада 1 киши прописка қилинган, бироқ 7 нафар ижарачи яшайди. Улар сувни икки баравар кўп истеъмол қилишади, бироқ бундан икки баравар кам ҳақ тўлашади. Бу адолатданми?

– Ҳисоблагич билан жиҳозланмаган уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар яшаган тақдирда тўлов ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. Квартира мулкдори ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай сув таъминоти ташкилотини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда сув таъминоти ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва уйнинг эгаси томонидан уч томонлама далолатнома тузилади (Қоидаларнинг 114-банди).

– Квартира олди-сотдисида кўп хонадонли турар жойларнинг мулкдорлари қандай мажбуриятларга эгалар?

– Квартира мулкдори ўзгарган тақдирда, истеъмолчи бу ҳақда сув таъминоти ташкилотини тузилган шартномада белгиланган муддатда ёзма равишда хабардор қилиши ва сарфланган сув ва (ёки) оқизилган оқава сувлар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, янги мулкдор эса мулкдор ўзгарган кундан бошлаб 7 кун муддатда янги шартнома тузиши шарт (Қоидаларнинг 115-банди).

Аҳоли томонидан совуқ сув истеъмоли учун бўнак тўловларини киритиш имконияти сақланадими?

– Аҳоли, бўнак тариқасида, коммунал хизматлар учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлса, у шу вақт мобайнида тарифларнинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этилади. Яшовчилар сув таъминоти хизматлари учун тўловларни ҳар ойда, тугаган ойдан кейин келувчи ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширишлари лозим. Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун – жисмоний шахслар 0,1% пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50%идан ошмаслиги лозим (Қоидаларнинг 108-банди).

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2600 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика