Norma.uz

Ҳисоблагич бузилган: нима қилиш, пулни қандай тўлаш керак?

Таъмирлаш вақтида ишчилар совуқ сув ҳисоблагичининг пломбасини узиб юборишди. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

– Қоидаларнинг 73-бандида белгиланишича, истеъмолчи совуқ сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида сув таъминоти ташкилотини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик ва носозликлар бартараф этилади, шунингдек асбоб режадан ташқари назоратдан ўтказилади.

Истеъмолчининг айби билан ҳисоблагичдаги пломба узилгани аниқланганда ва бу ҳақда икки томонлама далолатнома тузилиб, тасдиқланган бўлса, асбоб «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитацияланган органлари (метрологик хизматлар)га навбатдан ташқари текширишга юборилади. Текшириш давомида сувни ҳисоблагичнинг фойдаланишга яроқсизлиги аниқланса, асбоб метрологик хизматга кейинчалик текшириш билан таъмирлаш учун жўнатилади. Таъмирлаш учун яроқсиз деб топилса янгиси сотиб олинади ва ўрнатилади (Қоидаларнинг 74-банди).

Ҳисоблагичнинг турли носозликларида сув таъминоти хизматларини ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?

– Истеъмолчи сарфлаган сувнинг ҳисоби ҳисоблагичнинг кўрсаткичларига қараб аниқланади. Бироқ у носоз бўлганда бунинг ўз хусусиятлари мавжуд. Агар сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори олдинги 3 ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Агар ҳисобга олиш асбоби 1 ой мобайнида ўрнатилмаса, сарфланган сув миқдори аҳоли учун Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ сув таъминотининг амалдаги меъёрлари бўйича сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори амалдаги меъёрлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган нормаларга мувофиқ, сув бериш жадвалидан қатъи назар) (Қоидаларнинг 84-банди).

Сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айби билан ишдан чиққан ва бу ҳақда сув таъминоти ташкилоти хабардор қилинмаган тақдирда аҳоли учун сарфланган сув миқдори худди шу тарзда аниқланади (Қоидаларнинг 85-банди).

Кўпинча таъминотчилар аҳоли уларни кўрсаткичларни қайд этиш учун ўз ҳисобга олиш асбобларига яқинлаштирмаслигидан шикоят қиладилар. Қоидаларда бу масала тубдан ҳал этилган. Энди истеъмолчилар асоссиз равишда сув таъминоти ташкилоти вакилларининг сувни ҳисобга олиш асбобини кўздан кечиришини рад этганларида, сув сарфи аввалги 3 ой учун ўртача сарф бўйича ҳисоблаб чиқилади (Қоидаларнинг 86-банди).

Истеъмолчилар аввалдан ёзма ёки оғзаки равишда келишилган ҳолда сув таъминоти ташкилоти вакилининг, у хизмат гувоҳномасини тақдим этгач, ҳисобга олиш асбоблари олдига тўсиқсиз боришини таъминлашлари шарт. «Сувсоз» вакили ичимлик сув тармоқларида сувни ҳисобга олиш асбобларини ечиш ёки янгилаш ишларини олиб бориш учун нарядга ва хизмат гувоҳномасига эга бўлиши керак. Кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолатларда истеъмолчи ёки унинг вакили, фойдаланувчи ташкилот сув ўлчаш узеллари, ичимлик сув ва сув иншоотларида текшириш ёки бошқа ишларнинг амалга оширилишига рухсат бермасликлари керак (Қоидаларнинг 80, 81-бандлари).

Прочитано: 2570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика