Norma.uz

Ширкатдан чиқишга қарз тўсқинлик қилмайди

2012 йилда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Усмур 1-тор кўчаси 17-уйда жойлашган икки қаватли коттежимиз аҳолиси «Usmur servis kommunal» ХУМШ таркибидан чиқди ва юридик шахсни тузмасдан умумий мол-мулкни бевосита бошқаришга ўтди. Коттеж катта эмас – жами 4 квартирадан ташкил топган, у ХУМШга кирадиган бошқа уйлар билан коммуникациялар воситасида амалда боғланмаган. Иссиқ сув ва иситиш бизда мустақил – яшовчиларнинг ҳаммасида ўз газ титанлари бор. Тўрт мулкдорнинг уйнинг умумий мол-мулкини тутиб туриш тўғрисида ўзаро келишиб олиши осон. Энг муҳими шуки, пулларимиз фақат коттежимиз эҳтиёжларига сарфланади, қўшни уйларнинг муаммоларини ҳал этиш учун «умумий қозон»да қайта тақсимланмайди. Шу боис, мустақил фаолият юритишимиз тақдирнинг ҳукми десак бўлади.

2011 йил декабрида биз уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишини ўтказдик. Уй-жой кодексининг 127, 138, 139-моддаларига мувофиқ ХУМШсиз бевосита бошқарувга ўтишга қарор қилдик. Ширкатдан чиқиш тўғрисида йиғилиш баённомасига квартира эгаларининг ҳаммаси имзо чекди. Бу ҳақда биз ХУМШ ва маҳалла қўмитаси вакилларини ёзма шаклда хабардор қилиб, уларга ариза ва яшовчиларнинг имзолари қўйилган йиғилиш баённомасини топширдик.

Ўша пайтдан бошлаб уйимизда яшовчилар «Usmur servis kommunal» ХУМШга бадал тўламайдилар, балки пулни бевосита коттежни тутиб туришга йўналтиряптилар. Бироқ маҳалла қўмитасидан маълумотлар олишда муаммоларга дуч кела бошладик. Бизга маълум қилишларича, ХУМШ ундан чиқиш пайтида яшовчиларимиздан бири 225 минг сўм миқдорида қарзи борлиги сабабли уйимизни маҳаллага топширмаган.

Биринчидан, бизни гапнинг ўзи таажжубга солди. Уйни маҳаллага топширмаслик нима дегани? Биз маҳалла ҳудудида яшаймиз. Ширкат раисидан жўяли жавоб эшитмадик. Қарздорга келсак, унга уйда яшовчилар эмас, балки ХУМШ таъсир кўрсатиши керак. Бунинг устига ким кимдан қарзлиги ва яшовчиларнинг пуллари нималарга сарфланганлигини аниқлаш лозим, чунки ширкат томонидан уйга доир ишлар қилинмаган.

Уйда яшовчилар хавфсирашяпти – бизнинг ширкатдан чиқишимизни унинг янги раҳбарлари ҳақиқий эмас деб ҳисоблашлари ва «Usmur servis kommunal» ХУМШ раҳбарининг ўзгариши билан ҳамма нарса эски аҳволга қайтиши мумкинлиги ташвишли. Вужудга келган вазиятга тушунтириш ва ХУМШ раҳбарининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берсангиз.

Ё.Шукуров,

17-уй қўмитаси раиси.

 

– Уй-жой ва Фуқаролик кодексларида уйни юридик шахссиз мулкдорлар жамоаси томонидан бевосита бошқариш имконияти назарда тутилган. Ушбу ҳуқуқни чеклаш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади.

Уйда яшовчилар ХУМШдан чиқиш таомилини белгиланган тартибга мувофиқ, барча мулкдорларнинг (100%) розилиги билан амалга оширганлар, шу сабабли уларнинг ҳаракатлари қонунийдир. Улар ширкат ва маҳалла қўмитасини ўз қарорларидан хабардор қилиб, уларга ариза ва яшовчиларнинг ҳаммаси имзо чеккан умумий йиғилиш баённомасини тақдим этганлар.

Мулкдорларнинг бири ХУМШдан қарздорлиги уйда яшовчиларга маълумотлар беришдан бош тортиш учун асос бўлмайди. Мулкдорлар жамоаси собиқ ширкат олдида унинг олдинги аъзоларининг қарзлари бўйича жавоб бермайди. Қарздорлик масалалари бўйича ХУМШ масалани суд тартибида ҳал этиши керак.

Раиса ЛИ,

Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг бош мутахассиси.

Прочитано: 1843 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика