Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Терминал орқали қимматроқ сотиш тақиқланади

Корхонамиз яқиндан бошлаб қўшимча фаолият тури сифатида аҳолига тўлов терминали орқали хизматлар кўрсатиб келмоқда. Бунинг учун хизмат кўрсатувчи банкдан ижарага тўлов терминалини олганмиз.

Тўлов терминали билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти товарлар ёки хизматларни қўшимча устама билан сотишга ҳақлими ёки йўқми?

Жасур Раҳимжонов,

корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

– Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 12-бандига асосан банк пластик карточкалари воситасида ҳақи тўланадиган товарлар ёки хизматларни қўшимча устама билан сотишга йўл қўйилган тақдирда, яъни банк пластик карточкалари орқали тўловлар амалга оширилганда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари асоссиз равишда оширилиши сифатида қаралади.

Бундан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчиси банк картаси тутувчисига нақд пулга хизмат кўрсатиш нархидан ошмайдиган нархларда хизмат кўрсатиши шарт (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом 40-бандининг иккинчи хатбошиси).

Пластик карточкалар воситасида ҳисоб-китоб қилиш чоғида нархларни асоссиз равишда ошириш Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 189-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимлари ва мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 164-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка ва савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун Жиноят кодексининг 189-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 814 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика