Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

МЧЖ таъсисчиси ўзгарганда

МЧЖ шаклидаги корхонамизда таъсисчи ўзгариши муносабати билан бир савол туғилиб қолди: корхонамиз устав фонди 5 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағларидан иборат бўлиб, унинг фақат 4 500 000 сўми шакллантирилган.

МЧЖдан чиқиб кетаётган таъсисчи ўз улушини устав фондига тўлиқ киритмаган бўлса, у бошқа шахсга фақат унинг ҳақиқатда тўланган қисмини бериши керак бўладими ёки уставда кўрсатилган сумманими?

Таъсисчининг ўз ҳиссасини янги таъсисчига бериб, жамиятдан чиқиб кетишини бухгалтерия ёзувларида қандай акс эттириш керак?

Убайдулла Ҳамроқулов,

корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 14-моддасига асосан жамият устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади.

Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.

Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги далили унга бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади. Демак, жамият иштирокчисининг ҳиссаси тўлиқ тўлашгача бўлган даврда фақат унинг тўлаб бўлинган қисминигина учинчи шахсга бериш мумкин.

Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади.

Жамият устави билан жамият иштирокчиси улушининг энг юқори миқдори, шунингдек жамият иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартириш имконияти чеклаб қўйилиши мумкин. Бундай чеклашлар жамиятнинг айрим иштирокчиларига нисбатан белгиланиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган қоидалар жамият таъсис этилаётганда унинг уставида назарда тутилиши, шунингдек жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва ундан чиқариб ташланиши мумкин (Қонуннинг 14-моддаси).

Чиқиб кетаётган таъсисчи ўз ҳиссасини учинчи шахсга берган (сотган) пайтда жамиятнинг молиявий кўрсаткичларига таъсир қилмайди, чунки ҳисоб-китоблар улар ўртасида амалга оширилади.

Чиқиб кетаётган иштирокчининг ҳақиқатда киритилган ҳиссасини бериш бухгалтерия ёзувларида 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Таъсисчидан жамланган фойда ҳиссасида қарз акс эттирилганда

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг ҳиссаси бўйича қарз»

 

Чиқиб кетаётган таъсисчининг даромадларига солиқ ҳисоблаб ёзилганда

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг ҳиссаси бўйича қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»

 

Солиқ бюджетга ўтказилганда

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика