Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 44 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

БЕҒАРАЗ ЁРДАМ ТЎҒРИСИДА БИТИМ ИМЗОЛАНДИ

Президентнинг 17.10.2014 йилдаги ПҚ-2247-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ёрдам тўғрисида Ҳадли битим тасдиқланди. Мамлакатлар ўртасидаги битим 2014 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрида имзолаган эди.

Қарор билан:

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаш топширилди;

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш топширилди.

 

«BUNYODKOR» ИМТИЁЗ ОЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2014 йилдаги 288-сон Қарори билан Тошкент шаҳрида «Бунёдкор» стадионининг капитал қурилиши бўлими – «KQB Bunyodkor» МЧЖ учун имтиёзлар белгиланди.

Эслатиб ўтамизки, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида»ги Қарори (1.06.2012 йилдаги 158-сон) билан профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2015 йил 1 июнгача қуйидаги тўловларни тўлашдан озод қилинган:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган четдан келтириладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини (ягона ижтимоий тўловдан ташқари).

Шундай қилиб, «KQB Bunyodkor» МЧЖга ҳам мазкур имтиёзлар татбиқ этилади.

 

ЎСИМЛИК ДУНЁСИ: ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сон Қарори билан Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда айтилишича, давлат ўрмон фондидаги ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Мазкур Низом талаблари ҳовлиолди, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда фойдаланилаётган дарахт ва буталарга татбиқ этилмайди.

Ҳужжат билан ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш турлари белгиланди.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари билан келишув бўйича, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларнинг қурилиши билан боғлиқ санитария кесишлари тартибида йўл қўйилади.

Қуриб қолган, табиий зараркунандалар ва касалликлар таъсирида кучли зарарланиб қуриётган дарахт ва буталарни кесиш махсус рухсатномасиз амалга оширилади.

Низомда Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишга рухсатномалар бериш схемаси назарда тутилди.

Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди.

 

ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сон Қарори билан Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низом билан ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш турлари белгиланди.

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома тегишли ваколатли органлар томонидан схемага мувофиқ берилади.

Ҳайвонот дунёси объектларидан, шу жумладан Қизил китобга киритилганларидан махсус фойдаланиш Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича, жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида амалга оширилади.

Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Низом билан шунингдек қуйидагилар белгиланди:

чет эллик фуқаролар томонидан ов қилиш тартиби;

овчилик ва балиқчилик хўжаликларини юритиш тартиби;

ва бошқалар.

 

ШАҲАРЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ БИЛАН КИМ ШУҒУЛЛАНАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2014 йилдаги 292-сон Қарори билан 2015–2018 йилларда аҳолиси сони 20 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари учун мукаммал режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури тасдиқланди.

Дастурга киритилган Тошкент, Нукус ва вилоят марказлари ҳисобланган шаҳарлар учун «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК мукаммал режалаштириш лойиҳаларини (бундан кейин – МРЛ) ишлаб чиқувчилар этиб белгиланди.

Бошқа шаҳар ва шаҳар посёлкалари учун МРЛ ишлаб чиқувчилари этиб архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензияга эга бўлган лойиҳалаштириш ташкилотлари белгиланди. Улар маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан танлов асосида саралаб олинади.

МРЛ ишлаб чиқиш учун «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК комплекс муҳандислик-техник тадқиқот ўтказиш (муҳандислик-геология қидирув ишларини ўтказиш, топографик хариталар ва режаларни тузиш) ишларининг ижрочиси бўлади.

Ҳужжат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга мазкур Қарор ижроси юзасидан топшириқлар берилди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 976 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика