Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Йўлкира таътил пулига таъсир қиладими?

Корхонамизда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасига асосан уларга 1 йил ишлаган даври учун 24 кунлик меҳнат таътили берилади ва бухгалтерия томонидан ҳисоб-китоб қилинади. Бу вазият бўйича ходим ва бухгалтер ўртасида баҳс юзага келиб қолди: ходимнинг фикрича, унга 85 400 сўм кам пул берилган экан. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидаги саволларимизга жавоб берсангиз.

Меҳнат таътили пуллари ҳисоб-китобида ходимлар учун ҳисобланган ва тўланадиган ҳар ойлик йўлкира ҳақи учун қўшимча тўлов пулларининг суммаси ҳисобга олиниши лозимми ёки йўқми? Бунда уларга солиқ солиш тартиби қандай бўлади?

 

– Маълумки, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Тартиб) асосан ҳисоб-китоб қилинади.

Тартибнинг 1-бандига биноан таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ўртача ойлик иш ҳақига ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. Ўз навбатида меҳнат таътили учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда йўлкира ҳақи учун қўшимча тўловлар ҳисобга олинади.

Тартибнинг 5-бандига биноан бошқа барча ҳолларда ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Солиқ кодексининг (СК) 174-моддасига асосан озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига киради.

СКнинг 306-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Демак, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ходимларга ҳисобланган йўл чипталарининг қиймати ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш бўйича компенсация тўловларининг суммаларидан ижтимоий суғуртага ажратмалар (ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари) ушланиши лозим.

Шундан келиб чиқиб, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда йўлкирага қўшимча ҳақ тўланиши ҳисобга олинади.

СКнинг 175-моддаси 1-бандига асосан йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киради.

Демак, таътил пулларининг суммаси ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш кўринишидаги ходимнинг даромади ҳисобланади.

Шу тариқа сиз келтирган даромадларга жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари солиниши лозим бўлади.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

 Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика