Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Бассейнга чипта олсак...

Корхонамиз ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида спорт комплексларига, жумладан, бассейн, теннис ва бошқаларга пул ўтказиш йўли билан абонементлар сотиб олди ҳамда уларни ходим ва уларнинг болаларига қайднома орқали тарқатди. Ходимларга абонементларни текинга тарқатиш суммаларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланадими ёки йўқми?

Барно Қўлдошева,

МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти. 

 

– Солиқ кодекси 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан юридик шахсдан моддий наф тарзида олинган даромадлар қуйидагилар ҳисобланади:

юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:

а) жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;

б) коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

в) санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

г) юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари;

Демак, ходимларга уларнинг ўзлари ва болалари учун бериладиган спорт комплексларига абонементларнинг қиймати ушбу ходимларнинг моддий наф тарзида олинган даромадлари ҳисобланади ва белгиланган тартибда солиқ солинади.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

 Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика