Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бевосита мулоқот

Даромад борми – солиғини тўлаб қўй

Мен, Россия фуқароси, яшаш учун берилган гувоҳнома бўйича Ўзбекистонда кўп йиллардан буён истиқомат қилиб келаман. 2012 йил май ойида жисмоний шахс сифатида яшашга мўлжалланмаган жой сотиб олган эдим. Кадастр ҳужжатларига кўра унинг қиймати 14 071 756 сўм. Айланма маблағларни тўлдириш учун яшашга мўлжалланмаган ана шу жойни бир жисмоний шахсга 65 220 000 сўм баҳосида сотмоқчиман.

Яшашга мўлжалланмаган жойни жисмоний шахсга сотиш бўйича тузилган битимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими? Агар солинадиган бўлса, қандай ставка қўлланилади? Солиқни тўлаш муддати қандай?

В.Ильин,

МЧЖ бош муҳандиси.

 

Ҳа, яшаш учун мўлжалланмаган жойни сотиш юзасидан бундай битимга жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (ЖШДС) солинади. Сиз Ўзбекистонда доимий яшаб турган (яшаш учун берилган гувоҳнома асосида) бошқа давлат фуқаросисиз ва Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланасиз. Шу сабабли Солиқ кодексининг (бундан буён Кодекс деб юритилади) 19-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олинган даромадларидан ЖШДС олинади (Кодекснинг 169-моддаси).

Мол-мулкни, яъни ўзингизга тегишли яшаш учун мўлжалланмаган жойни реализация қилишдан келадиган даромадингиз «Мулкий даромадлар» тоифасига киради. Солиқ солиш мақсадлари учун бу даромад мазкур мол-мулкни реализация қилиш баҳоси билан уни сотиб олишдаги кадастр ҳужжатлари билан тасдиқланган қиймати ўртасидаги тафовут сифатида (Кодекс 176-моддасининг 4-банди) аниқланади. Сиз айтаётган ҳолатда бу тафовут 51 148 244 сўмни (62 220 000 – 14 071 756) ташкил этмоқда. Бундай даромадларга ЖШДС белгиланган энг кам ставка бўйича солинади (Кодекснинг 181-моддаси). Бу яшаш жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияси асосида амалга оширилади (Кодекснинг 189-моддаси). Декларация даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим (Кодекснинг 192-моддаси). 2014 йили энг кам ставка 7,5%га тенг бўлди.

Мазкур декларация бўйича солиқни даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўламоғингиз керак (Кодекснинг 193-моддаси).

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика