Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бевосита мулоқот

Байрам кунлари ҳисобга кирмайди

Мен 2014 йил 8 сентябрда меҳнат таътилига чиқдим. Таътил – 24 иш куни. Таътил кунларига 2 байрам куни – 1 октябрь (Устозлар ва мураббийлар куни) ва 4 октябрь (Ҳайит) тўғри келди. Биз 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз. 4 октябрь шанбага тўғри келди. Таътил 6 кунлик иш ҳафтасини ҳисобга олиб ҳисоб-китоб қилинади. Менга ишга 7 октябрда чиқишим кераклигини айтишди, чунки 4 октябрь шанба бўлиб, у ҳисобга киритилмайди. Мен 8 октябрда ишга чиқдим. Меҳнат таътилим муддатини тўғри ҳисоблашда ёрдам берсангиз. Эҳтимол, мен Меҳнат кодекси моддасини нотўғри тушунгандирман.

Агар байрам (ишланмайдиган) кунлари шанбага тўғри келса, 5 кунлик иш ҳафтасида меҳнат таътили муддатини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

Н.Муҳиддинова, мусаҳҳиҳ.

 

– Таътилларнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади (Меҳнат кодексининг 139-моддаси, бундан кейин – МК).

Таътил даврига тўғри келиб қолган ва МКнинг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Таътил муддати 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобланиши, шанба (4 октябрь) эса байрам куни бўлганлиги боис ушбу кун таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Сиз ҳақиқатан ҳам меҳнат таътилидан 2014 йил 8 октябрдан чиқишингиз керак эди.

 

Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2067 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика