Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бевосита мулоқот

Қабул қилинг, лекин текширинг

Ходимимиз ишга кираётганда йўқотиб қўйганлиги сабабли бухгалтерияга СТИР тақдим этмади. У ташкилотимизда 2 йилдан кўпроқ вақт ишлаяпти ва ундан даромад солиғи энг юқори ставкада ушланади. 2 йилдан кейин у soliq.uz сайтидан қоғозга чиқарилган, солиқ органининг муҳри қўйилмаган СТИР олиб келди. Бундай СТИРни қабул қилиш ва 2014 йил учун даромад солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

Дилноза Собировна,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Ҳа, мумкин. Бироқ агар СТИР фақат 2014 йилда берилган бўлса, фикримизча, ЖШДС бўйича ҳисоб-китобни фақат СТИР берилган ойдан бошлаб қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида низомнинг1 V бўлимида жисмоний шахсга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш тартиби белгиланган. У Давлат солиқ қўмитаси юритадиган Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамлари ягона реестрига киритилади.

Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 3-боби солиқ солиш объектлари, шу жумладан жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

Солиқ кодексининг (СК) 186-моддаси билан белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартибига мувофиқ солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. СТИР кейинчалик тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Давлат солиқ қўмитаси «СТИРингизни аниқланг» интерактив хизмати доирасида солиқ тўловчининг ўзига «Солиқ тўловчининг Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома»ни (6-сон шакл) шакллантириш ва қоғозга чиқариш имкониятини беради.

Бунинг учун soliq.uz сайтига кириш, «Жисмоний шахслар учун интерактив хизматлар» бўлимини танлаш ва «Солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш – СТИРин­гизни аниқланг» тугмачасини босиш лозим.

СТИР топилганидан кейин «Маълумотномани шакллантириш»ни босиш ва мониторда пайдо бўлган ҳужжатни қоғозга чиқариш кифоя.

Тақдим этилган маълумотноманинг ҳақиқийлигини текшириш учун маълумотномани тақдим этиш жойидаги масъул ходим ҳам ушбу интерфаол хизматдан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун у ҳам тегишли майдончаларга ходим паспорт маълумотларини киритиши ва натижани текшириши кифоя қилади.

Бунда олинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини Давлат солиқ қўмитаси кафолатлайди. Олинган ҳужжатда шундай дейилган: «Ушбу Гувоҳнома Давлат солиқ қўмитасининг Интернетдаги расмий сайти орқали шакллантирилган ва чоп этилган», буни СТИРнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги тасдиғи деб ҳисоблаш мумкин.

«СТИР топилмади!» деган хабар тарзида жавоб олинган тақдирда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

ходим СТИР рўйхатдан ўтказилгандан кейин паспортини алмаштирган бўлади. Бу ҳолда рўйхатдан ўтказиш жойидаги солиқ инспекциясига мурожаат қилиш керак;

кўрсатилган исм ва фамилия паспорт маълумотларига мувофиқ келмайди.

 

1ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 130-сон Қарори билан тасдиқланган.

2ДСҚнинг АВ томонидан 10.07.2014 йилда 2600-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз. 

Прочитано: 2235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика