Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бевосита мулоқот

Фоизли даромад уставга йўналтирилса

МЧЖ шаклидаги корхонамиз яқинда бошқа корхона билан фоизли қарз шартномасини тузди ва унга асосан биз 20 000 000 сўм миқдорида бир йил муддатга қарз олдик.

Қарз берувчи бизнинг корхонамизнинг таъсисчиларидан бири бўлиб, у ўзига тегишли фоизларни корхонамиз устав жамғармасини кўпайтиришга йўналтиришни истамоқда. Қарз шартномасининг шартларига кўра фоизлар унинг муддати охирида бир йилдан сўнг тўланиши белгиланган.

Айтинг-чи, агар қарз шартномаси бўйича фоизлар корхонамизнинг устав жамғармасини кўпайтиришга йўналтириладиган бўлса, солиқ имтиёзи қўлланиладими ёки мазкур фоизлардан даромадлар тарзида 10% солиқни ҳисоблаш лозим бўладими?

Зокиржон Мирҳамидов,

корхона раҳбари.

Самарқанд вилояти. 

 

– Солиқ кодексининг (СК) 156-моддасига асосан дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар эса солиқ солишдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кредит ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки белгиланган тартибда кредит ташкилотига солиқ солинади. Худди шундай тартиб мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ижарага берувчига (лизинг берувчига) тўланадиган фоизли даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Фақатгина юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди. Назарда тутилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади.

Демак, олинган маблағлар корхонанинг устав жамғармасини кўпайтиришга йўналтирилганда солиқ солишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз СКнинг 156-моддасига асосан фақат дивидендлар бўйича қўлланади.

Шу тариқа, қарз берувчи олинган пул маблағларидан қандай фойдаланишидан қатъи назар, фоизлардан қарз шартномаси бўйича тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ ушланиши лозим бўлади.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика