Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Мутахассис жавоб беради

Фаолиятингиз нимадан иборат эканлигини билинг!

Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) 8 йилдан бери фаолият юритиб келади, унинг асосий фаолияти чойни чет эллик мижозлардан импорт қилиб, қадоқлаш ва реализация қилишдир. Ҳозирги вақтда биз қадоқланган чой маҳсулотини бошқа давлатларга реализация қилиш бўйича шартномалар тузишни йўлга қўймоқдамиз. Қуйидаги саволларимизга жавоб олишни истардик.

1. Импорт қилинган ва қадоқланган чойни хорижий валютага экспорт қилиш мумкинми?

2. Корхонамиз товарлар экспортидан валюта ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган корхоналар сирасига кирадими ёки йўқми?

 

Назарали Бекмуродов,

корхона раҳбарининг ўринбосари.

Жиззах вилояти. 

 

– 1. Ҳақиқатда ҳар қандай товарлар, бундан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар мустасно, Ўзбекистон Республикасига эркин равишда олиб кирилиши ва унинг ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин.

Экспорт қилиниши тақиқланган товарларнинг рўйхати Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) 4-иловада келтирилган. Мазкур рўйхатда чой маҳсулоти қайд этилмаган, демак, уни экспорт қилиш мумкиндир.

2. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) 3-бандига асосан микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини (табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналардан ташқари) мажбурий сотишдан озод этилган.

Шуни қайд этиш жоизки, корхона мазкур имтиёзни қўллаши учун Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида» қарори (11.10.2003 йилдаги 439-сон) билан микрофирмалар ёки кичик корхоналар учун белгиланган мезонларга мувофиқ келиши керак бўлади.

Хатингиздан келиб чиқилса, сиз хорижий ҳамкорлардан сотиб олаётган чой корхонангизда қайта ишланаётгани йўқ, чунки қадоқлаш ишлаб чиқариш фаолиятига эмас, балки товарни сотиш олдидан ­тайёрлаш бўйича операцияларга киради. Шу сабабли сиз қадоқлаган чой корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти деб эътироф этилиши мумкин эмас. Шу сабабли корхонангиз чойни экспортга реализация қилиш чоғида валюта тушумини сотишдан озод қилинмайди.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 646 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика