Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Кўчмас мулк бозори

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш йўлида

Ҳар биримиз кўчмас мулкни расмийлаштириш масаласига дуч келишимиз мумкин*. Энг кўп учрайдиган ҳол бутурар жойни сотиб олиш ҳисобланади. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳар доим, кам деганда, битимларнинг қиймати бошқа операциялар билан қиёслаганда муҳим бўлгани учун ҳам алоҳида муносабат ва эътиборни талаб қилган. Ана шу сабабга кўра Ўзбекистон қонун ҳужжатлари уларни давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилади (Фуқаролик кодексининг 84, 111-моддалари).

 

Лекин баъзида рўйхатдан ўтказишнинг мураккаб тартиб-таомили турар жой харид қилинганда тўсиққа айланади. Ана шу сабабга кўра ҳар бир давлат мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга, технологик тараққиётнинг муқаррарлигини ҳисобга олиб эса, уни автоматлаштиришга интилади. Буни тасдиқлаган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори (7.01.2014 йилдаги 1-сон, бундан кейин Қарор) билан ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботлар сонини ва муддатларини қисқартиришга йўналтирилган меъёрлар тасдиқланди.

Биринчидан, Қарор билан белгиланишича, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган ҳолда:

амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тўғрисида – нотариал идоралар томонидан, битим расмийлаштирилгандан сўнг 2 кун мобайнида;

бузиб ташланиши лозим бўлган уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар тўғрисида – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан, тегишли давлат органининг шундай қарори қабул қилингандан сўнг 2 кун мобайнида;

кўчмас мулкни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 2 кун мобайнида;

мол-мулк солиғи ва ер солиғи (ягона ер солиғи) бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисида – Давлат солиқ қўмитаси томонидан, ахборотдан реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ахборот тақдим этилади.

Иккинчидан, Қарор билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (бундан кейинНизом) тасдиқланди, у юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга (шу жумладан, ер ости иншоотларига), кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек ипотекани ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаб, «бир ойна» принципи бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди. Низом талаблари фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ ер қаърига татбиқ этилмайди.

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Низомга кўра кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосномасига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар бериш йўли билан ёки рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ва у ҳақда тузилган битимларни, ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни қўшган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари амалга оширадилар.

Юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кадастр ва рўйхатга олиш хизматларини тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун ушбу корхоналар таркибида «бир ойна» бўлими ташкил этилади.

Хуллас, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомили қандай? Кўчмас мулкнинг мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли шахслари кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқага ўтган, чекланган ва бекор бўлган ёхуд кўчмас мулкнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари мажбурийдир.

Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўзларининг танловларига кўра шахсан ёки телекоммуникация каналлари бўйича электрон ҳужжат кўринишида мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Юридик шахслар тўлов кунида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг (бундан кейинЭКИҲ) 50%и миқдорида, жисмоний шахслар эса – ЭКИҲнинг 10%и миқдорида йиғим тўлайдилар.

Рўйхатдан ўтказиш йиғими қуйидагиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун алоҳида ундирилади: ер участкасига бўлган ҳуқуқ вужудга келганда ва бошқага ўтганда; алоҳида ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқ вужудга келганда ва бошқага ўтганда; давлат рўйхатидан ўтказиладиган ипотека ва ипотека билан боғлиқ шартномалар ва бошқа ҳужжатлар; кўп йиллик дарахтларга бўлган мол-мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганда.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, шунингдек ҳуқуқларнинг чекланишини, сервитутлар ва ушбу ҳуқуқларнинг бошқача чекланиши давлат рўйхатидан ўтказилганда йиғим ундирилмайди.

Юқорида кўрсатилган Қарор билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомили сезиларли тарзда соддалаштирилганлигига қарамай, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида 2014 йил май ойида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни электрон шаклга ўтказишни жадаллаштириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш масаласи бўйича ишчи кенгаш ўтказилди. Мазкур вазифа Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) билан ўртага қўйилган.

Кенгаш натижалари бўйича ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш, электр тармоқларига уланиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни тўлиқ инвентаризациялашни ўтказишга доир идоралараро ишчи гуруҳлар тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ушбу ишчи гуруҳлар фаолияти якунлари бўйича юқорида кўрсатилган тартиб-таомилларни соддалаштириш, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ва тартиб-таомилларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича чоралар мажмуи тайёрланади.

 

 

*Ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар кўчмас мулк жумласига киради (Фуқаролик кодексининг 83-моддаси).

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

 

Босқичлар

 

 

 

Субъектлар

 

 

Ҳаракатлар

 

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Юридик ёки жисмоний шахс

 

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда ариза беради 

 

 

Ҳуқуқлар вужудга келгандан кейин бир ой мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрида аризани рўйхатдан ўтказади

 

 

Ўша куниёқ

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

 

 Давлат  рўйхатидан ўтказувчи орган

 

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади

 

 

2 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва уни юридик ёки жисмоний шахсга беради

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 

 

Тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлганда ҳужжатлар аризачига қайтарилади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Юридик ёки жисмоний шахс

 

 

Қайд этилган камчиликларни бартараф этади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни такроран тақдим этади

 

 

3 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 

 

Рўйхатдан ўтказади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради

 

 

2 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Татьяна ШАЛУНОВА, солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR, «Rastax Group» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 2422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика