Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадларида

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

 

Мажлис Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясини рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этишдан бошланди.

Ушбу қонун лойиҳаси хусусий инвестицияларни рағбатлантириш борасида муҳим ҳужжат бўлади ва инвестициялар соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёрдам беради.

Қонуннинг амалдаги таҳририга инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқаришда инвестицияларни амалга оширишни, инвестиция фаолиятини рағбатлантиришни тартибга солувчи янги моддалар киритилди. Бундан ташқари, инвестиция фаолиятининг объектлари ва субъектлари, инвесторларнинг ҳуқуқлари, инвестиция фаолияти субъектларининг ўзаро муносабатлари, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган инвестициялар, инвестиция жамғармалари, инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари каби ҳуқуқий тушунчаларни белгилаб берувчи моддалар, бошқа нормалар сезиларли равишда кенгайтирилди. 

Қонунчилик палатаси ушбу қонунни қабул қилди.

Шундан сўнг депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади – фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштиришдан, шунингдек, юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришдан иборат.

Замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва технологияларидан фойдаланиб, мурожаатларни киритиш имкониятининг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши ушбу қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатидир. Умуман олганда, ушбу ҳужжатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари мавжуд. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу соҳадаги ишини сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш имконини беради.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида юздан ортиқ таклиф тушди. Уларнинг кўпчилиги лойиҳани маромига етказишда ҳисобга олинди. Мурожаатлар соҳасидаги чет эл қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди. Жумладан, Европа мамлакатларининг, чунончи Германиянинг ҳамда Осиё мамлакатларининг, масалан Корея Республикасининг қонунчилиги ва амалиётини ўрганишга бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

Қонун моддама-модда ва пухта муҳокама этилганидан кейин Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Мажлис кун тартибига Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам киритилди. Тузатишлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан киритилмоқда. Хусусан, нафақат фуқароларнинг, балки юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Депутатлар моддама-модда муҳокама этиш чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, ушбу ҳужжатни маромига етказиш учун юбордилар. Қонун лойиҳасини кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди.

Қонун лойиҳаларини муҳокама этиш чоғида депутатлар жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини доимо такомиллаштириш, Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалда рўёбга чиқариш муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.

 

Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди
.

Прочитано: 2222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика