Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 43 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

2015 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар.  

 

Тақдим этилган лойиҳалар иқтисодиётнинг изчил ўсишига, иқтисодий барқарорлик ҳамда экспорт ўсишининг мувозанатлаштирилган кўрсаткичларини сақлаб қолишга, ташқи савдо тўлов балансининг ижобий сальдосини таъминлашга, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилгандир. 2015 йилда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, уни техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурларини фаол амалга оширишни давом эттириш назарда тутилган.

Келгуси йилги ЯИМнинг 8 фоизга, саноат ишлаб чиқариш маҳсулотининг 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 6 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажмининг 9,6 фоизга ўсиши назарда тутилмоқда.

2015 йилда солиқ юкини янада камайтириш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини рағбатлантириш, бюджет тизимининг мувозанатлаштирилишини таъминлаш, бюджет йўналишидаги давлат дастурларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали бюджет маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантиришга, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бир вақтнинг ўзида аҳоли даромадлари, жамғармалари ва харид қувватини ўстиришга қаратилган йўлни давом эттириш ҳамда бошқа чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

2015 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қатор қўмиталарининг йиғилишларида Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида олдиндан муҳокама қилинди. Йиғилишлар чоғида асосий молиявий ҳужжатнинг сўзсиз ижро этилиши юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Савол-жавоблардан сўнг мамлакатимизнинг 2015 йилги Давлат бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 25 фоиздан 15 фоизга пасайтирилиши солиқ юкини 481,8 миллиард сўм миқдорида камайтиради ҳамда айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш, шунингдек, ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. Бу хўжалик субъектларининг фойда солиғи базавий ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга, шунингдек, қурилиш соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилаётганига ҳам тааллуқлидир. Бу эса 141 миллиард сўм маблағни корхоналар тасарруфида қолдириш имконини беради, ушбу маблағлар ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун йўналтирилади.

2015 йилги Давлат бюджетининг ижтимоий харажатлари ЯИМга нисбатан 12,8 фоизни, таълимга ажратилган харажатлар 7,3 фоизни, соғлиқни сақлашга ажратилган харажатлар 3,1 фоизни, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари 1,3 фоизни ташкил этади. Давлат бюджетининг ижтимоий таъминотга ажратилган харажатлари жорий йилга нисбатан
1,2 баравардан зиёд ошади, бу эса аҳоли фаровонлигини изчил тарзда яхшилаш имкониятини яратади.

Шу билан бирга, Давлат бюджетининг даромадлари тушуми, улардан самарали фойдаланиш, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган бюджет маблағлари устидан парламент назоратини кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

2015 йилги Давлат бюджети лойиҳасида маданият муассасаларини таъминлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш учун ажратилган харажатлар ҳажмини жорий йилга нисбатан 1,24 баравар ошириш назарда тутилган. Шу билан бирга, 2015 йилги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланган мамлакатимиз шаҳарларининг меъморий-режавий қиёфасини яхшилашга доир давлат дастурларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш ҳам назарда тутилмоқда.

2015 йилги Давлат бюджети лойиҳасида фан соҳасига ажратилган харажатлар жорий йилга нисбатан 1,26 баравар оширилган, бу эса ўз навбатида давлат илмий-техник дастурлари доирасида фанни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда тадбирларини давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга.

Депутатлар жаҳон бозоридаги ноқулай конъюнктура шароитларида мамлакатимизнинг экспорт қилувчи корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлигини ҳам қайд этдилар. Туризм ва хизматлар соҳаларини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларнинг қабул қилиниши маҳаллий бюджетлар даромадларининг оширилишига ва минтақалар иқтисодий салоҳиятининг мустаҳкамланишига кўмаклашиши таъкидланди.

Муҳокама чоғида жалб этилаётган инвестицияларнинг, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ажратилаётган Давлат бюджети маблағларининг ҳажмини ошириш, шунингдек, улардан мақсадли, самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифлар билдирилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 3894 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-11-30 21:48:49, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика